Алвасти, Сариқ қиз ё Морту – одамларни ҳалокатга етакловчи парилар


Сақлаш
17:07 / 11.07.2024 0 1198

Халқ оғзаки ижодида инсонга зарар берувчи аёл қиёфасидаги кучларнинг ўзига хос ўрни мавжуд бўлиб, бу категоряда Қора Умай, Алвасти, Сариқ қиз, Морту, Ажина, Мастон кабиларни санаш мумкин. Мана шундай хаёлий образлардан бири Морту бўлиб, профессор Фузули Баятга кўра, бу ном туркий халқлар ичида фақат ўзбекларга хослиги билан аҳамиятли.

 

Марту, Морту ёки Мортуча номлари билан аталувчи ушбу образнинг ташқи қиёфасида қатор ўзига хосликлар мавжуд. Бир ярим метрли бўйи, узун сочлари билан Андерсен эртагидаги Рапунзелни эслатиб юборувчи бу образ инсонларга зарар бериши, эркакларни йўлдан оздириши билан машҳур. Морту қисқа бўйли, малла сочли қиз қиёфасида тасаввур этилади. Профессор Олим Қаюмовнинг тадқиқотларига кўра, Мотру ҳаммага ҳам кўринавермайдиган, аёл қиёфасидаги парилардан биридир. Мортунинг одатий парилардан фарқи, кўкраклари узун ва бўлиқ бўлиб яққол кўзга ташланиб туради. Яна бир ўзига хослиги, йўлида учратган одамини ақлдан оздириб, охир-оқибатда телбага айлантириб ўлдиради. Мортуга дуч келган инсон дарров унинг сочларидан бураб тутиб олиши керак ва озор бермаслиги ҳақида ваъдасини олиши лозим. Акси тақдирда Морту одам боласини ҳалокатга етаклайди.

 

Тошкент вилояти Бекобод тумани Хос шаҳарчасида олиб борган тадқиқот ишларимиз натижасида маҳаллий аҳоли орасида Морту образи ҳамон яшаётганига гувоҳ бўлдик. Қисқа бўйли, узун сочли қиз тасаввуридаги Морту халқ лексикасига ҳам ўтган. Қўлидан тайинли иш келмайдиган, эпсиз қизларнинг оналари “Мортуга ўхшамай кет” дея танбеҳ беришади.

 

 

Мортунинг илк сурати рассом Элнур Эгамов мўйқаламига мансуб.

 

Дилбар ҲАЙДАРОВА

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 20
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 82
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 264
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15481
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6480
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6356
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5759
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5210
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5007
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4440
Ўзбекистон тарихи

//