Масхарабоз


Сақлаш
16:12 / 20.12.2021 0 2006

Бемор докторга ўз дардини тўкибди:

 –  Докторбей, тобим йўқ. Ҳаётдан завқ ололмаяпман. Изтиробларимни унутолмай қийналяпман. Иштаҳам йўқ. Томоғимдан қил ўтмайди. Кўз олдимдан оч-яланғоч инсонлар кетмайдиган бўлди. Тонггача ухлолмай улар билан бирга совқотиб чиқаман. Жиноят ҳақидаги хабарларни ўқиганда ўша жиноятда менинг ҳам айбим йўқмикан, деб ўйга толаман. Қотил тутган пичоқнинг сопи қўлимни куйдираётгандек бўлаверади. Отилган ҳар бир ўқ менинг қалбимга санчилгандек азобланаман. Жамиятдаги барча айб, жиноят ва гуноҳларни ортмоқлаб кетаётгандек ҳис қиламан. Кулишни тамоман унутиб юбордим. Докторбей, менга ёрдам бермасангиз ҳолим хароб, – дея шикоят қилибди.

Доктор беморни текширгандан сўнг, елкасига қўлини қўйиб дераза олдига олиб борибди. Пардани тортиб бармоғи билан кўча бетидаги афишани кўрсатибди. Унда цирк масхарабозининг расми бор экан. Доктор ўша масхарабозга ишора қилиб:

 –  Азизим, –  дебди. –  Анави масхарабозни кўряпсизми? Ҳар куни оқшомда ажойиб томошалар кўрсатмоқда. Сизга тавсиям, ўша томошага боринг, барча изтиробларингизни унутасиз, маза қилиб кулиб дам оласиз. Дилингиз яйрайди. Касалликдан ҳам асар қолмайди.

 Бемор бошини эгибди ва чуқур бир уҳ тортгандан кейин дебди:

 –  Докторбей, ўша масхарабоз, менман!

Азиз НЕСИН

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 26
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16267
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6808
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6653
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5940
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5380
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5368
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4815
Ўзбекистон тарихи

//