Машрабнинг “ўртар”и


Сақлаш
23:06 / 25.06.2024 0 787

Бобораҳим Машрабнинг “Ўртар” радифли ғазалини билмаган одам бўлмаса керак. Бу ғазалнинг қўшиғини хиргойи қилмаган киши ҳам бизда топилиши даргумон. 

 

Агар ошиқлиғим айтсам, куйиб жону жаҳон ўртар,

Бу ишқ сиррин баён қилсам, тақи ул хонумон ўртар.

 

Гап шундаки, шоир ғазалда ўртар сўзини шу қадар маҳорат билан ишлатганки, ҳар бир байтда бу сўз туб илдизи билан тўлиқ намоён бўлган.

 

Қадимги тилимизда ўрт сўзи “ёнғин” маъносини англатган. Ўртар сўзи ҳам шундан келиб чиққан. Ҳозирги пайтда ҳам қўлланадиган кўнглим ўртанди ибораси асли “кўнглим ёнғин ичида қолди” мазмунида бўлган.

 

Маҳмуд Кошғарийда “ол отуң ӧртӓдi” деган гап “у ўтин ёқди” маъносини ифодалаб келган.

 

Алишер Навоийнинг “Кўзида сув валекин жонида ўрт” деган мисрасидаги ўрт сўзи ўт, олов маъносини англатади. Бу мисрага бир эътибор қилиб қаранг-а, қандай теран, қандай қайғули! Бор йўғи бешта сўзга қанча изтироб, қанча кечинмалар жойланган.

 

Эшқобил ШУКУР

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 107
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 118
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15766
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6550
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6550
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5847
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5286
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5181
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4580
Ўзбекистон тарихи

//