Ажина исмли қиз


Сақлаш
22:06 / 24.06.2024 0 780

Ҳар сафар шу воқеани эслаганимда мириқиб куламан, қайта-қайта ёзгим келаверади.

 

Катта қизим боғчага борадиган пайтлар эди. Бир куни “Дада, группамизда Ажина деган қиз бор” деб қолди. Қайта сўрадим. Аниқ қилиб айтди – ўзбек қиз, исми Ажина экан. Кечаси билан ўйланиб, ухлолмай чиқдим ва тонг отиши билан боғчага жўнадим.

 

Ҳаммаси оддий! Қизнинг исми Одина экан. Рус боғча опа уни “Адина”, ёки ўз талаффузига мослаб “Адзина” деркан. Болалар эса боғча опадан эшитганларини янаям сайқаллаб “Ажина” дейишаркан.

 

Аброр ЗОҲИДОВ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 102
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16567
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6856
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6699
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5975
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5445
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5408
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4903
Ўзбекистон тарихи

//