Тилни қандай сақлаб қоламиз?


Сақлаш
20:06 / 20.06.2024 0 698

Меҳмонимиз билан бирга бозорга чиқишга тўғри келди. Анча вақт бозор айландик. Дўконма-дўкон пишириқлар, бошқа нарсалар сотиб юрганлардан тортиб, дўкондорларгача, ёймачиларгача, ҳаммага ишида, тириклигида ёрдам бераётган, бир-бирини тушунишга ва зарур товарни топишга имкон бераётган тилимиз...

 

Мана марожний, холодилникдан олинган. Опқолинг, опа!

 

Фруктовий кампотлар. Олчали, смородинали, персикли. Қанақасидан берай?

 

Келинг, женский керакми сизга? Бу ёқда летний кўйлаклар. Янги келди, Бишкек, качественний…

 

Классический керакми ё вечернийми. Ана шу синий свети, кейин коричневийси сизга тушади. Примерка қилиб кўрасизми?

 

Перашкалар, қайноқ, оп қолилар!

 

Кенайи, биз фақат оптом сотамиз.

 

“Шу фиолетовийни айтяпсизми? Олдинги сезондан остатка. Дешовкамас, олинг, арзон бервораман”.

 

“Женский, мужский, детский наскилар. Опкетинг, арзон. Летний юпқалари келган”.

 

“Сизга франсузкий длиной кўйлаклар ярашади. Кўринг, мана бу воротниклиларини. Оптом олсангиз, уступка қиламиз”.

 

“Пояс билан кийсангиз ҳам бўлади, пояссиз ҳам”.

 

“Босоножка керакми сизга? Подоши қанақа бўлсин?”

 

“Ҳозир скидка вақти. Иккаласини олинг”.

 

Тилимизни ҳакка чўқиганми? Аҳвол оғир, ҳатто жуда оғир... Бу аҳволдан қандай чиқамиз? Шу халқ эмасмиди – бу бебаҳо хазинани – тилимизни яратган?

 

Тилни халқ сақлаб қолмаса, уни авлодларга бутун ҳолида етказиб бермасак, келажак олдида жавоб бермаймизми?

 

Бир йилда 10 минглаб китоб чиқса ҳам кўп эмас. Қачондир китобга ёппасига қайтамиз ва ўшанда тилимизни ҳам сақлаб қоламиз.

 

Сизнингча, тилни халқимизга қайтаришнинг қандайдир йўли борми?

 

Маъмура ЗОҲИДОВА

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16174
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6787
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6633
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5925
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5357
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5346
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4770
Ўзбекистон тарихи

//