Улкан империя катта тортга ўхшайди – чеккаларини ейиш анча осон. Бенжамин Франклиндан иқтибослар


Сақлаш
14:06 / 19.06.2024 0 700

* * *

Ўзингни майда сарф-харажатлардан йироқ тут. Кўзга кўринмаган тешик улкан кемани чўктириши мумкин.

* * *

Сувнинг қийматини фақат қудуқ қуриганида англаб етамиз.

* * *

Ҳаётингдан рози бўлиш учун албатта сендан ёмон ҳолатда бўлганлар билан ўзингни таққослашинг даркор.

* * *

Қарз берган одамнинг хотираси қарз олган одамникидан яхшироқ бўлади.

* * *

Ҳаётинг узайишини истасанг, еб-ичишни камайтир.

* * *

Сени бездирган меҳмондан қутилишни истасанг, унга қарз бер.

* * *

Ўзини севган инсонда рақиб бўлмайди.

* * *

Инсонлар таом тайёрлашни ўрганганидан буён организм талаб қилганидан икки баробар кўп ейишади.

* * *

Энг фойдали сармоя – билимга тикилган сармоядир.

* * *

Улкан империя катта тортга ўхшайди – чеккаларини ейиш анча осон.

* * *

Ўз кўнглимиз учун еймиз, бошқалар кўнгли учун кийинамиз.

* * *

Бу дунёда иккита қочиб-қутулиб бўлмайдиган нарса бор – ўлим ва омонат.

* * *

Тинч ухлашни истасанг ётоққа тоза виждон билан ёт.

* * *

Бошқалар номини булғашдан аввал ўз қўлингни юв.

Таржимон ва тўпловчи:

Раҳмат БОБОЖОН

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 77
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 76
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 178
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13324
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6153
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5901
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5478
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4931
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4556
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3822
Ўқиш пули

//