Ўғлим катта ишда ишлайди…


Сақлаш
15:06 / 11.06.2024 0 567

Қўқон-Яйпан йўналишида йўловчи ташийдиган “Дамасдаман. Ҳали одам тўлмагани учун юргани йўқ. Дамаснинг олди ўриндиғида, кўринишидан 5560 ёшлар чамасидаги амаки ўтирибди.

 

Мен ўртадаги ўриндиққа жойлашдим. Ёнимга 17-18 ёшлардаги қиз келиб ўтирди.

 

– Хола, телефонингизнинг вақти борми, онамга телефон қилиб қўймоқчи эдим.

 

– Бемалол, вақтидан хавотир олманг.

 

Қиз нега кеч қолганини онасига тушунтириб, хавотир олмаслигини, бироздан кейин етиб боришини айтди.

 

Олд ўриндиқдаги амаки менга юзланди.

 

– Қизим, бемалол бўлса, телефонингизда мен ҳам ўғлим билан гаплашиб олсам майлими?

 

– Бемалол, амаки.

 

Чўнтагидан четлари йиртилиб, чўнтакда юравериб сарғайиб, кирланиб кетган бир парчагина қоғоз олиб менга узатди.

 

– Шу номерга териб берасизми? Кейин сал овозини баландлатиб ҳам беринг.

 

Биринчисида жавоб бўлмади.

 

– Амаки, телефонни кўтаришмади.

 

– Катта ўғлим Тошкентда яшайди. Катта ишда ишлайди. Тагида машинасиям бор.

 

Амаки ўғли ҳақида гапирар экан, кўзлари кулди, овозлари ўзгарди, ўғлидан фахрланиш ҳисси билиниб турарди.

 

– Телефонимнинг пули тугаган. Уйда антенаям чиқормейди. Баъзан ўғлимнинг овози жуда ёмон эшитилса, баъзан бизнинг овозимиз яхши бормайди. Гаплашмаганимизга 5-6 кун бўлди, яна бир марта териб кўрасмикан-а, қизим. Ё... ишда бўлса безовта қиламанмикан... – дея иккиланиш билан менга қаради.

 

Ўғилларини росса соғинибди, ўғли ҳақида гапиргандаёқ билиниб турибди”, – хаёлимдан ўтказдим.

 

– Нега безовта қиласиз, амаки, ҳозир, мана, яна териб кўрамиз, кўтаришса бўлгани, бемалол гаплашаверасиз.

 

Хайрият, бу сафар телефонни кўтаришди.

 

– Ало, эшитаман, ким бу?

 

– Саиджон, ман, дадангман. Яхшимисан, ўғлим? Невараларим яхшими?

 

– Ээ, дада, сизмисиз? Тинчликми?

 

– Ҳаа, тинчлигингни билиб қўяй дегандим. Ўзимизнинг телефонимизнинг пули тугаб қолганди. Манетта битта қизимни телефонидан қиляпман.

 

– Дада, ишдаман, тинчлик бўлса гапни қисқароқ қилсангизчи, а?! Ҳеч тушунмайсизаканда, а, кундузи ишда бўламан дейман-у сизга!

 

Шу ерда амакининг ҳолатини ҳам, ўзимнинг ҳолатимни ҳам сизга таърифлаб беролмайман. Менинг ичим шунчалар оғридики...

 

– Узр, ўғлим, узр. Мейли, тинч бўлсанг бўлди, болам.

 

Амакининг гапи тугамади, аллақачон каттакон ўғил телефонни қўйиб бўлганди.

 

Амаки менга қарамай туриб секин телефонни узатди.

 

– Ўғлимни иши жуда кўп-да. Катта ишда ишлаш қийин-да.

 

Бу сўзлар амакининг оғзидан шунчалар секин чиқардики, шунчалар аламли йиғи билан чиқардики...

 

Sherzod OLIMOV

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

14:01 / 16.01.2025 0 85
Қуриб кетсин музейинг!..

Қатра

12:01 / 13.01.2025 0 84
Муаллимдан таёқ еган султон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 7446
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5038
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4680
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4109
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3457
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3031
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2948
Туғилган кун

//