ХХI асрнинг қалампир мақоли


Сақлаш
19:06 / 10.06.2024 0 870

Қабардин-балқар республикасида, Элбурс тоғи этакларида яшайдиган туркий халқлардан қарачайлиларнинг битта мақоли мени ҳайратга солди. Балки бу мақол бундан ўн аср ё йигирма аср олдин яратилгандир. Лекин у бугуннинг, айнан ХХI асрнинг мақоли! Бу ҳикмат глобалашшаётган дунёнинг, худбинлашаётган, темирлашаётган инсониятнинг маънавий қиёфасидан огоҳ этади.

 

Қарачайлилар айтган қалампир мақол ушбудир: Адам – тувған жеринде, ит – тойған жеринде, яъни, Одам туғилган ерини, ит тўйган ерини ватан тутади.

 

Дунёга чиқиш айб эмас, фазилат. Лекин “қаерда маишат яхши бўлса, ўша ер ватандир” деган қарашга мойиллик хоинликдир. Ота-боболар дафн қилинган тупроққа, киндик қон тўкилган ерга муносабат одамнинг одамлигини ёки итлигини кўрсатиб беради.

 

Эшқобил ШУКУР

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 102
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16566
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6853
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6699
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5975
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5445
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5407
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4903
Ўзбекистон тарихи

//