Қатъий интизомга эга Нобел мукофоти зиёфати ҳақида биласизми?


Сақлаш
18:06 / 07.06.2024 0 631

Ҳар йили Нобел мукофоти соҳибларининг шарафига ташкил этилувчи йиғилиш дунёнинг энг нуфузли ва мароқли зиёфати ҳисобланади. Кўп йиллардан буён ушбу тадбирда қатъий тартиб ва интизом ҳукм суради. Маълумотларга кўра, банкетнинг бошланиш вақти Швеция соати билан 19:00 ҳисобланади. На бир дақиқа эрта, на бир дақиқа кеч. Ҳар бир лауреат йиғилишга ёнида кўпи билан 16 нафар меҳмон даъват этиши мумкин.

 

Швеция қироли зиёфатга ҳар йил Нобел олган аёллардан бирининг ҳамроҳлигида ташриф буюради. Агар ўша йил аёл лауреат бўлмаса, қирол физика соҳасида мукофотланган эркакнинг умр йўлдоши билан даврага келиши лозим. Йиғилиш икки инсоннинг – Швеция қироли ва Алфред Нобелнинг шарафига соғлик тилаб очиб берилади. Кетма-кетлик шундай – аввалига қирол, кейин Нобелнинг соғлиги учун қадаҳ кўтарилади.

 

Зиёфатда жами 1300 нафар меҳмон иштирок этади. Стол атрофида ўтирган ҳар бир кишининг ораси 60 сантиметр бўлиши сўралади. На 1 см. кўп, на 1 см. кам.

Зиёфат менюси ҳар йил ўзгаришига қарамай, дастурхонга албатта Скандинавия ошхонаси таомлари қўйилади. Меҳмонларга айнан қандай емаклар тақдим этилиши олдиндан очиқланмайди, қаттиқ сир тутилади. Тадбирнинг ўзгармас бир анъанаси бор – ҳар йил десертга музқаймоқ тортилади. Агар қайсидир меҳмоннинг столдаги овқатга аллергияси бўлса, у учун алоҳида таом тайёрлаб берилади. Меҳмонларга 200 нафар гиргиттон хизмат кўрсатади. Бунинг учун дунёнинг энг машҳур гиргиттонлари зиёфатга чақирилади ва бу улар учун шараф саналади. Соат 22:15 да йиғилишнинг иккинчи – рақс қисми бошланиб, тунги соат 2 гача давом этади.

 

Раҳмат БОБОЖОН тайёрлади

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 98
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 92
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 189
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13418
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6177
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5920
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5503
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4952
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4593
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3832
Ўқиш пули

//