Дидимизнинг тарозиси бузилиб қолганми?


Сақлаш
19:06 / 06.06.2024 0 636

Яқинда YouTube`да Абдулла Ориповнинг ўзи ўқиган “Туғилиш” номли шеърини тингладим. Шеър келажакка мактуб тарзида ёзилган ва шоирнинг ўзи “Келажак мендан тили қисиқ эмас, мени унутишга тайёр, лекин кимдир, бир бобомиз бизни ўйлаб ёзган экан, дея ўқиса ажаб эмас” деб камтарлик қилган. Шеър комил инсон орзусида битилган теран, дардли шеър.

 

Бу шеърнинг интернетга қўйилганига 4 йил бўлибди. Тўрт йил ичида жами 11000 киши лавҳани кўрган. 4 йилда 11 000 киши! Мени ўйлантириб қўйган жойи ҳам шу. Ўзбекистон 11 минг кишилик маҳалла ё қишлоқ эмас. Худога шукрки, 36 миллионлик катта халқмиз. Шу нуфузга қараб баҳоласак, бу шеърни камида 11 миллион одам кўриши керак эди.  Зеро, унча-мунча шоирмас, бизга замондош даҳо шоирнинг келажакка айтадиган гапи нима экан деб қизиқишлари керак эди.

 

Шу жараёнда мен яна бир иллат ҳақида ўйлаб қолдим. Агар интернетда шу улуғ шеър ўрнида иккита хотиннинг бозорда бир-бирининг юзини тирнаб, сочини юлиб ёқалашиб ётгани қўйилганида борми, бу машмашани икки кунда 2 миллиондан кўп одам кўриши аниқ эди.

 

Хуллас, дидимизнинг тарозиси бузилиб қолганми, деган ўйга бордим.

 

Яна бир гап, шеърда шундай сатрлар бор:

 

Мен бундай касларни топмадим ўйлаб,

Шеърни ҳам ёзмадим асло атайин.

Қофия устида етмиш йил ўйнаб,

Бир жиддий гапни ҳам энди айтайин.

 

Хўш, шоирнинг 70 йиллик хулосаси – жиддий гапи нима эди? Буни “Туғилиш” шеъридан билиб оласиз.

 

Эшқобил ШУКУР

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

17:09 / 11.09.2026 0 98
Куни иримга қолган илм

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 189
Ғурурдан баланд меҳр



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 1 17656
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7262
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6979
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6234
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5811
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5656
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5397
Ўзбекистон тарихи

//