Японларнинг яхши одати


Сақлаш
21:04 / 26.04.2024 0 513

Бугун сизларга Япониядаги энг яхши одат ҳақида ҳикоя қилмоқчиман. Эсингиздами, Ўзбекистонда кичкинагина, фариштадек қизчани, мактабдан қайтишида бир «моняк» аввал зўрлаб, кейин ўлдирган эди. Бу воқеадан бутун халқимиз жунбишга келди, ижтимоий тармоқлар, сайтларда бир-икки ҳафта дод-вой қилдик… ва кейин унутдик. Кечагина яна бир мактаб ўқувчисини пиёдалар йўлагида машина уриб юбориб, ҳалокат жойида жони узилди. Бу каби фожиалар жамиятимизда тез-тез бўлмаса ҳам ора-орада юз беряпти. Албатта, жиноятчиларга қонун доирасида жазо кўрилади, бироқ, бу ҳолатларнинг олдини олиш ҳам мумкин.

 

Хуллас, бундай воқеалар фақат бизда эмас, ҳамма жойда учрайди, аммо уларнинг олдини олиш, камайтириш йўллари турлича. Масалан, Японияда бу каби жиноятларга ҳукумат томонидан жуда қаттиқ назорат ва қонун устуворлиги билан қарши курашилади. Шунингдек, кўпчилик японияликлар нафақага чиқишгандан сўнг, кўнгилли тарзда, текинга мактаб болаларининг хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беришади. Қандай қилиб дейсизми? Жуда осон: Болаларнинг ўқишга бориш ва қайтиш вақтларида махсус яшил кийим кийганча, қўлларида сариқ рангли байроқ билан пиёдалар йўлакчасида, мактаб йўлларида назоратчи бўлиб туришади. Мактаб ўқувчилари йўлдан ўтишаркан, байроқларини кўтариб, машиналарни тўхтатишади. Уйлардан то мактабларгача узанган бундай «жонли йўлаклар»ни кўрган ҳар қандай жиноятчи бир сесканиб олиши, ҳатто фикридан қайтиши табиий. Нафақахўрларнинг кўплигини ҳисобга олсак, улар ҳафтада бир кундан навбатчилик қилишганда ҳам йўллар бўшаб қолмайди.

 

Хулоса қилиб айтганда, бизда ҳам ўрганилса, татбиқ қилинса бўладиган тизим. Қайноналар эртадан кечгача келиннинг айб-камчилигини қидириб ўтирмасдан, қайноталар чойхонама-чойхона юравермасдан жамият учун шундай ёрдам қилишса, бошда айтилган фожиалар йўқолиб кетарди балки. Жамият ичдан ўзини ўзи тузатишга ҳаракат қилмаскан, унга ҳеч ким ёрдам беролмайди. Ўзингчи, дейдиганлар бўлишса, насиб этса нафақага чиққач, эр-хотин ҳафтада уч-тўрт кун кўчада назоратчи бўлиб туришни ният қилганмиз.

 

Баҳодир ИСКАНДАРОВ

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

10:07 / 03.07.2025 0 24
Армон бобо

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 32
Елиб келди

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 141
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10728
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5592
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5128
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5011
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4568
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3694
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3661
Ўқиш пули

//