Ҳамма бунинг сира иложи йўқлигини яхши англайди, бироқ буни билмаган бир ақлсиз келади ва ихтирочига айланади – Алберт Эйнштейндан иқтибослар


Сақлаш
17:04 / 25.04.2024 0 726

* * *

Ҳаёт – велосипед минишга ўхшайди, мувозанатни сақлаш учун доим ҳаракатда бўлишинг даркор.

 

* * *

Чегара билмайдиган икки нарса бор: коинот ва аҳмоқлик. Аслида, коинот борасида бироз шубҳам йўқ эмас, балки унинг чегараси бордир...

 

* * *

Савод – мактабда ўқиганларингдан барчасини унутгач, каллангда нима қолса ўшадир.

 

* * *

Инсон ўзидан устун келганида яшай бошлайди.

 

* * *

Бир хил ишни бажариб, турли натижа кутиш аҳмоқликнинг ўзи.

 

* * *

Инсонларни тарбиялашнинг ягона мақбул усули ўрнак кўрсатишдир.

 

* * *

Ёнаётган печканинг устида бир дақиқа ўтирсанг худди бир соат ўтгандек, хушсурат бир хоним билан бир соат суҳбатлашсанг худди бир дақиқа ўтгандек туюлади. Мана шу нисбийлик назариясидир.

 

* * *

Қоида ва қонунлар фақат телбалар учун ўйлаб топилган.

 

* * *

Ҳамма бунинг сира иложи йўқлигини яхши англайди, бироқ буни билмаган бир ақлсиз келади ва ихтирочига айланади.

 

* * *

Мен ўлимга эртами-кечми қайтарилиши керак бўлган қарздек қарайман.

 

* * *

Бахтли ҳаёт кечиришни истасангиз одамлар ва ашёларга эмас, мақсадлар сари интилинг.

 

* * *

Барча одамлар ёлғон сўзлашади, бироқ бундан ҳам даҳшатлиси ҳеч ким бир-бирини эшитишни истамаслигидир.

 

* * *

Мантиқ сизни А нуқтадан Б нуқтагача, тахайюл эса юрак истаган нутқгача олиб бора олади.

 

* * *

Ҳар мушкулот ичида бир имкон яширинган.

 

* * *

Инсонга бўлган ишончимизни йўқота олмаймиз. Чунки, инсонмиз.

 

Таржимон ва тўпловчи:

Раҳмат БОБОЖОН

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 74
“Кимсан” аслида ким?

Ҳикмат

10:07 / 03.07.2025 0 74
Армон бобо

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 67
Елиб келди



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 11088
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5672
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5206
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5146
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4650
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3912
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3689
Ўқиш пули

//