Тиш оғриғидан халос бўлишнинг бир қатор содда усуллари бор


Сақлаш
22:04 / 24.04.2024 0 507

Тиш оғриғи энг ёмон оғриқ. Унинг азобидан ҳамма хабардор бўлса керак. Бироқ ярим тунда оғриб қолган тишнинг азобини енгиллатиш ёки йўқотиш усулларини ҳамма ҳам билмайди. Қуйида сиз тис оғриғидан тез ва самарали ҳимояланиш усулларини билиб оласиз.

 

Туз + сув

Бир стакан сувда 2 чой қошиқ тузни эритиб олинг. Тайёр бўлган эритма билан оғзи бўшлиғингизни чайинг,

 

Тузли эритма патоген бактериялар ва қўзиқоринларни ўлдиради, оғиз бўшлиғини дезинфекция қилади ва шишишни енгиллаштиради.

 

Сода + сув

сода аллергияга олиб келмайдиган энг яхши антисептиклардан бири ҳисобланади.

 

Эритмани тайёрлаш учун бир стакан илиқ сувга 1 чой қошиқ сода аралаштирилади. Қарабсизки, арзонгина дори тайёр. У билан оғзингизни чайсангиз, тиш оғриғи тезда босилади.

 

Эътибор беринг, сода сувда яхши эриши лозим.

 

Ўсимлик дамламаси

Юқоридагилардан ташқари тиш оғриғи учун ялпиз, мармарак, мойчечак(ромашка) ва мелисса баргларидан ажойиб доривор дамлама тайёрлаш мумкин.

 

Бунда уларнинг қуритилган барглари керак бўлади. 2 ош қошиқ қуруқ барглар (қуруқчой ҳолатида, алоҳида-алоҳида) чой қилиб дамланади. Дамлама тахминан 20 минут дим ейиши керак. Тайёр бўлгач у билан оғзи бўшлиги чайилади. Бу кунига 4-5 марта бўлиши лозим ва мунтазам қилиб борилса, тамоман тиш оғриғидан қутилиш мумкин.

 

Эман пўстлоғи

Маълум миқдордаги сувга эман дарахти пўстлоғини эзиб тайёрланган кукундан 2-3 ош қошиқ солинади ва қайнатилади. У камида 5 минут қайнаши лозим. Кейин у совитилади. Ва ниҳоят дори тайёр. ҳар 3 соатда ана шу эритма билан оғиз бўшлиғи чайилади.

 

Бу эритма яллиғланишга қарши яхши самара беради. Шунингдек, у оғриқ қолдирувчи таъсирига эга.

 

 

Сув + сода + туз + ёд

Бунинг учун 1 стакан иссиқ сувга 1 чойқошиқ истеъмол содаси, бир чимдим туз солиб, аралаштирасиз. Шунингдек, унга бир нечта томчи ёд эритмасидан ҳам томизиб, эритма тайёрлайсиз.

 

Аралашмалар яхши эриши зарур.

 

Тиш оғриган вақтида ана шу эритма билан оғиз бўшлиғи бир неча маротаба чайқалса, оғриқ тезда йўқолади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 114
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 289
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 12499
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6047
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5640
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5376
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4827
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4340
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3768
Ўқиш пули

//