Велосипед


Сақлаш
15:04 / 16.04.2024 1 620

Чол эскириб, шалоғи чиқиб кетган велосипеди ўрнида янгисини кўриб шошиб қолди.

 

Кимдир адашиб, меникини миниб кетибди-да, аттанг...

 

Масжидга ундан бошқа велосипедда келмасди. Атрофга аланглади. Ичкари, ташқарига кўз ташлади. Муюлишга ўтиб, нарига кўчага ҳам мўралади. Ўзиники йўқ эди.

 

Масжид деворига суяб кириб кетганди.

 

У бирпас довдираб турди. Ўриндиғи юмшоқ, амортизатори зўр янги велосипедга ҳавас қилиб у ёқ-бу ёғини сийпалаб кўрди-ю, дарҳол қўлини тортди. Ахир бу бировники.

 

У яна ўз велосипедини топиш илинжида жавдиради. Ўғлидан қолган уч етимни боқиб турганди-я, афсус. Йигирма йиллик беминнат хизматчиси эди.

 

Кампири биров қишлоқдан олиб келиб ташлаб кетадиган сутдан қатиқ ивитади. Бир парча ерига кашнич, райҳон, жамбил сепиб ундиради. Чол эса кампир қўлига тутқазганларни велосипеднинг рулига илиб, шаҳарликларга сотиб келарди.

 

Рўзғор нима бўлади энди?

 

Биров масжидга янги велосипедда келган-у, кейин адашиб уникини миниб кетган. Ярми синган ўриндиқ қаттиқ ботмадимикан? Ўтирса сезарди-ку...

 

У яна янги велосипедга кўз ташлади. Чиройли экан. Текис юрса керак.

 

Ие, дастасига бойланган сут-қатиқдан бўшаган банкали халта уники-ку! Номоздан аввал ҳар доимгидек дом оралаб сут, қатиқ, барра кўкат сотганди.

 

Кўзи банкалар орасига солинган хатжилдга тушиб, шошиб очди. Ичида бир нечта доллар ва хат бор экан.

 

Чол хатни ўқий бошлади:

 

Ассалому алайкум ота. Сизни анчадан бери кузатаман. Ҳар куни саҳарда эски, алмисоқдан қолган велосипедда сут, қатиқ олиб келиб сотасиз. Ҳалол меҳнат қиласиз. Шу ёшда ҳам ғайратлисиз. Ҳаммага ўрнаксиз.

 

Сизни раҳматли отамга ўхшатдим. Унинг ҳам эски велосипеди бўлиб, шаҳарнинг у бурчагидаги ишига автобусда эмас, ўзи ўрганиб қолган икки ғилдиракли уловида қатнарди. Афсус, унга ҳеч нарса совға қилолмадим. Чунки жуда эрта, болалигимдаёқ қазо қилганлар...

 

Қутлуғ ойда сизни озгина бўлса-да хурсанд қилгим келди. Шу велосипедни мазза қилиб миниб, дунёдан ўтган отамнинг хаққига ҳам дуо қилиб қўйинг, ота!

 

Муаззам ИБРОҲИМОВА

1 Изоҳ

Мирзаев

17:04 / 16.04.2024

Барака топинг, жуда ажойиб макола экан. Таьзимдаман.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

09:02 / 05.02.2025 0 109
Кампир ухлаган, хон-чи?

Биласизми?

09:02 / 05.02.2025 0 102
Қарғиш асли қоралашми?

Биласизми?

18:01 / 31.01.2025 0 153
Маҳмуд Кошғарийнинг эски зонтиги



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 8349
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5156
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4782
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4203
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3503
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3079
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 3005
Туғилган кун

//