Онасини энг узоқ кутган фарзанд


Сақлаш
15:04 / 15.04.2024 1 672

У Туркиянинг Мардин шаҳридан 14 км узоқликдаги Bine-bil қишлоғида дунёга келганди. Отаси мардинлик, онаси суриялик араблардан эди. Тили эрта чиққани учун онаси уни Баҳе булбул деб эркалатарди.

 

Баҳе бир ярим ёшда эканида хўрознинг ҳужумига учрайди: хўроз ҳимоясиз болакайни аёвсиз чўқиб, юз-кўзларида бир умрлик яра излари қолдиради.

 

Ўша вақтда қаттиқ қўрқиб кетган Баҳе гапирмай қўяди. Болакай ёлғиз қолса талвасага тушар, онасининг қучоғидагина тинчланарди. Баҳе опаларининг саъй-ҳаракатлари билан тўрт ёшга етганидагина оз-моз гапирадиган бўлади. Ота-онаси уни қишлоқ шифокорига элтадилар, шифокор боланинг ҳолатини ақлий заифлик дея баҳолайди. Биргина ота бу ташхисга ишонмайди.

 

Темир йўл станциясида юк ташувчи бўлиб ишлайдиган ота ўғлини Мардиндаги таниқли шифокорларга олиб боришни ният қилади, лекин кўп ўтмай соғлиғи ёмонлашиб, вафот этади. Ночор қолган она фарзандларини олиб ота юрти Сурияга қайтмоқчи бўлади. Йўлга тайёргарлик кўраётганида отасидан мактуб олади. Унда бобо ақли заиф набирасини кўрмоқчи эмаслигини айтиб, уни олиб келмасликни қатъий тайинлаган эди.

 

 

Чорасиз қолган она (ўзидан бир қадам ҳам ажралмайдиган) кичкинтой Баҳени Мардиндаги қадим монастирга олиб бориб топширади. Кетаётганида эса, нима гаплигини тушуна олмай жавдираб турган болакайнинг қулоғига шивирлайди:

 

Бизни кутгин. Биз албатта қайтиб келиб, сени олиб кетамиз...

 

Монастир эшиги олдига етганида яна такрорлайди:

 

Биз қайтиб келамиз, Баҳе...

 

 

Шу-шу, монастирнинг кириш эшиги болакайнинг паккасига айланади. Ҳар куни эртадан-кечгача, соатларча кўз ёши тўккан кўйи онасини кутади у. Қиш қировли кунларда ҳам, ёзнинг жазирамасида ҳам. Ҳар куни. Етмиш йил! Ҳа, нақ етмиш йил кутди у онасини, опаларини... Уни ҳеч ким бу ердан олиб кетмади. Шу ерда умри битди.

 

У монастир эшиги олдидаги тош эди гўё, дейишди ибодатхона ходимлари журналистларга. – Етмиш йил давомида икки кўзи эшикда яшади...

 

Баҳе булбул Дунёда онасини энг узоқ кутган фарзанд номи билан эсланадиган бўлди.

 

Дилфуза КОМИЛ

1 Изоҳ

Рахманкулова Латофат

15:04 / 16.04.2024

Бемехр экан уша бобоси билан онаси

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

16:02 / 19.02.2025 0 29
Тутилган тутқун

Қатра

09:02 / 05.02.2025 0 128
Кампир ухлаган, хон-чи?

Биласизми?

09:02 / 05.02.2025 0 118
Қарғиш асли қоралашми?

Биласизми?

18:01 / 31.01.2025 0 167
Маҳмуд Кошғарийнинг эски зонтиги



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 8467
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5174
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4798
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4222
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3511
Ўқиш пули

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 3134
Миллий урф-одатлар

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3086
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//