Йўқолган ўғил


Сақлаш
23:12 / 19.12.2021 0 973

Ёмғирли ҳавода уст-боши хўл, қўлларида эълон билан кўзлари ёшга тўла бир она кўчаларда айланиб юрарди.

– Куршатимни излаяпман, кўрган-билган, хабарини эшитган бўлса, айтсин, ёлвораман. Ўн беш йилдан бери ўғлим йўқ... –  дерди ўтган-кетганга музтар термулиб.  Ёнига оҳиста яқинлашдим ва сўйладим:

– Онажон, бир муаммоингиз бўлса менга айтинг,  вазирликда ишлайман. Албатта, бирор чорасини топармиз, – дедим. Дарҳол қўлтиғидан тутиб идорамга олиб бордим. Иссиққина хонада танасига илиқлиқ ёйилиб, бироз ўзига келгач, ўн беш йил олдин ўғли йўқолиб қолганини ва шундан кейин ҳеч қачон хабар олмаганини айтди. Чоли вафот этганидан кейин бояқиш аёл ёлғиз қолибди.

Юрак-бағрим эзилди ва дарҳол телефонимни олиб, масъул шахсларга  ҳолатни тушунтирдим.  Вилоят мудири дўстим бўлгани учун бевосита ундан илтимос қилдим.  Кекса аёлнинг манзилини олиб, ўзига хабар беришимни айтиб, машинамда уйигача ташлаб қўйдим.

Ўша ҳафта ишимдан ортган вақтимни аёлнинг ўғлини топиш учун сарфладим. Ниҳоят, вилоят мудиридан ижобий хабар келди. Куршат Алниачик  номли киши ҳозир 32 ёшдалигини ва молиявий аҳволи жойидалигини билдим.  Иш вақтидан кейин бу хабарни Ҳалима онага айтиш учун идорамдан югургилаб чиқдим. Шундоқ эшикни тақиллатмоқчи бўлганимда:

– Роббим, Ўзинг умидимни адо қилма! Ўлмасимдан ўғлимнинг дийдорига эришишни насиб этгин! –  дея ёлворганини эшитдим ва кўп куттирмай деб эшик қўнғироғига қўл узатдим. Эшикни очгани заҳотиёқ фарзандини топганимизни айтдим.

Онахоннинг кўзда ёш билан мени бағрига босганини унутолмайман.  Энди бу хароба уйда яшамаслигини айтдим. Машинага ўтириб, менга берилган манзилга бирга кетдик. Эшик қўнғироғини чалгандим, баланд бўйли, кўркам эркак очди. Ҳалима она ўша ондаёқ ўғлини таниди ва ҳўнграб йиғлаганча ўғлини қучоқлади. Куршатда эса севинч ҳисларини кўрмадим. Ўзимни таништирдим ва онаси бир неча йил кўчаларда уни излаганини айтдим. Бу лаҳзаларда Ҳалима она Куршатнинг юзидан кўзини узмади.

Бу воқеадан бир ҳафта ўтиб-ўтмас Ҳалима онани яна ўша  аҳволда, қўлларида эълон билан учратдим. Ҳайратда қотиб қолдим. Бу гал йиғламасди. Арвоҳ каби эди.

– Она, ўғлингизни топдик-ку, яна кимни излаяпсиз? – дегандек бўлдим. Қўлидаги қорайган зарба изларини кўрсатди. Сўнг ўн беш йил аввал ўғли йўқолмаганини, ўз истаги билан унинг ёнидан кетганини айтди. Мен Ҳалима онани Куршатнинг ёнига ташлаб кетганимдан кейин, уни хайдаш учун аёлга зуғум қилибди. Яна ёрдам беришимни айтдим.

– Йўқ, болам, –  деди, –  мен ўғлимни ҳеч топилмайдиган ҳолатда йўқотган эканман. Мен уни ўн беш йил олдинги ҳолида излашда давом этаман.  Чунки инсон умидсиз яшолмайди. Менга меҳр билан қараган жажжи Куршатимни умримнинг охиригача излайман.  Энди ҳеч қачон тополмаслигимни билсам ҳам.

У атрофда "Куршатимни излаяпман" дея ҳайқирар экан, мен ортидан маҳзун термулиб қолавердим...

 

Суат Ўзге

Умида Адизова таржимаси

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 50
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 58
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 126
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 160
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 237
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6109
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4920
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4561
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3987
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3412
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2981
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2896
Туғилган кун

//