Шоҳ-гадонинг фарқи йўқ, инсон улуғ, нархи йўқ – инсонпарварлик ҳақида мақоллар


Сақлаш
14:03 / 14.03.2024 0 1304

Одамга эътибор – оламга эътибор.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰ 

Одам бордир одамларнинг нақшидир,

Одам бордир ҳайвон ундан яхшидир.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰ 

Хайрли қўл қайрилмас.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰ 

Кўнгли очиқнинг – йўли очиқ.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰ 

Одамнинг тафтини одам олар.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰ 

Одамнинг юзи – олмосдан ўткир.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰ 

Одамнинг юзи қуёшни илитар.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰ 

Бемор беморнинг қадрига етар.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰ 

Боғбон бўлмай билмас гулнинг қадрини,

Ари боқмай билмас болнинг қадрини.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰ 

Майдонда синалган элда азиз.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰ 

Одам одамга ғанимат, жон гавдага.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰ 

Одам омонат, дийдор ғанимат.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰ 

Шоҳ-гадонинг фарқи йўқ,

Инсон улуғ, нархи йўқ.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰ 

Одам қулоқдан озар,
Кўнгилдан семирар.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰ 

Отаси сийламаганни боласи сийламас.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰ 

Одам иззатга семирар.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 37
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16290
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6813
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6658
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5946
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5385
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5374
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4823
Ўзбекистон тарихи

//