Юрт қўриганнинг юрти бузилмас... – ватанпарварлик ҳақида мақоллар


Сақлаш
14:03 / 14.03.2024 0 1649

Ерни севмаган ўзини севмас.


⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰ 

Эл қудрати – чин қудрат,

Ватан тупроғи – қиммат.

 

 ⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰ 

Юрт бошига иш тушса,

Эр йигит ҳозир.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰ 

Туғилган ердан кўнгил узилмас,

Юрт қўриганнинг юрти бузилмас.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰ 

Тинчлик – фаровонлик йўлдоши.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰  ⃰ 

Ватан қадрини билмаган ўз қадрини билмас.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰ 

Ватани борнинг бахти бор,
Меҳнати борнинг – тахти.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰  ⃰ 

Ватанинг тинч сен тинч.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰  ⃰ 

Ватанни сотган эр бўлмас.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰  ⃰ 

Булбул чаманни севар,
Одам – Ватанни.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰  ⃰ 

Ватанга келган имонга келар.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰ 

Ватансиз инсон куйсиз булбул.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰ 

Она ернинг тупроғи – она сутидан азиз.

 

⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰ 

Она юртинг олтин бешигинг.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰  ⃰ 

Туғилган еринг Ватанинг,
Ватанинг
номусинг.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰ 

Эл бор бўлса, эр хор бўлмас,
Эр бор бўлса, эл хор бўлмас.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰ 

Ўз уйим ўлан тўшагим.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰ 

Ўз юртингнинг қадри
Ўзга юртда билинар.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰ 

Эл бошига кун тушса,
Эл яратган эр келар.

 

⃰⃰⃰  ⃰⃰⃰⃰ 

Эл бошига тушгани
Эр бошига тушгани.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16193
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6640
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5357
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//