Равон ёзувчиларнинг ўқувчилари, ғализ ёзувчиларнинг шарҳловчилари кўп бўлади – Албер Камюдан иқтибослар


Сақлаш
16:02 / 27.02.2024 0 762

* * *

Ёлғонсиз яшашга имкони бўлган инсон – озод инсондир.

 

* * *

Севилмаслик бахтсизлик, севолмаслик эса аниқ бадбахтликдир.

 

* * *

Мактаб бизни усиз ҳам мавжуд бўлмаган ҳаётга ҳозирлайди.

 

* * *

Ҳамма ўзини охиригача таний олмасдан вафот этади.

 

* * *

Бахтиёрлик учун сабаб ахтарсангиз, ҳеч қачон бахтли бўлолмайсиз. Ҳаётнинг маъносини ахтарсангиз, яшолмай қоласиз.

 

* * *

Таассуфки, инсоннинг қалби унга фақат бахтсизлик келтирган ҳодисаларни қисмат аташга мойил.

 

* * *

Озодлик – имтиёз эмас, масъулиятдир.

 

* * *

Адолатсизлик билан ё келишиш, ё курашмоқ жоиз.

 

* * *

Келажакка муносабатдаги энг катта саховат – бутун борлиғингни бугунга бағишламоқдир.

 

* * *

Равон ёзувчиларнинг ўқувчилари, ғализ ёзувчиларнинг шарҳловчилари кўп бўлади.

 

* * *

Дунёни ўзгартириш иддаоси ҳар янги келган наслга хос характердир.

 

* * *

Инсонни инсон қилувчи нарса гапириши эмас, жим туришни уддалай олишидадир.

 

* * *

Эркин матбуот яхши ёки ёмон бўлиши мумкин. Бироқ эркин бўлмаган матбуот аниқ ёмон.

 

* * *

Қариялик – ҳисдан афсусга ўтиш босқичидир.

 

* * *

Инсонга умидсизлик қадар умид берувчи нарса йўқ.

 

Раҳмат БОБОЖОН таржимаси

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 26
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 37
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 147
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 12830
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6110
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5784
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5430
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4889
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4460
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3801
Ўқиш пули

//