Обид Юнусов, Муҳаммад Юсуф, Муяссар Раззоқова... – 2024 йили яна кимларнинг юбилей саналари нишонланади?


Сақлаш
20:02 / 23.02.2024 0 903

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 февралдаги 90-F фармойишига асосан адабиёт, маданият ва санъат ҳамда илм-фан соҳалари атоқли намояндаларининг юбилей саналари юртимиз бўйлаб кенг нишонланади.

 

Ўзининг бетакрор илмий ва ижодий мероси, ижтимоий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтиришга улкан ҳисса қўшган атоқли шоир ва ёзувчилар, бастакорлар, олимлар, кино ва театр санъати намояндаларининг таваллуд саналарини кенг нишонлаш орқали уларнинг фаолиятини чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш мақсад қилинган.

 

 

Фармойишга кўра, адабиёт соҳасида:

 

·          атоқли шоир ва таржимон Сидқий-Хондайлиқий таваллудининг 140 йиллиги,

·          таниқли шоир Набихон Чустий таваллудининг 120 йиллиги,

·          Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўлмас Умарбеков таваллудининг 90 йиллиги,

·          Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон таваллудининг 90 йиллиги,

·          Ўзбекистон халқ шоири Нормурод Нарзуллаев таваллудининг 90 йиллиги,

·          Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллиги,

·          Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова таваллудининг 70 йиллиги;

 

 

маданият ва санъат соҳасида:

 

· Муҳаммадқул Жонмурод ўғли (Пўлкан бахши) таваллудининг 150  йиллиги,

·  бахши-шоир Ислом Назар ўғли таваллудининг 150 йиллиги,

·  Ўзбекистон халқ артисти Етим Бобожонов таваллудининг 120 йиллиги,

·  Ўзбекистон халқ ҳофизи Маъмуржон Узоқов таваллудининг 120 йиллиги,

·  Ўзбекистон халқ артисти Манзура Ҳамидова таваллудининг 110 йиллиги,

·  академик Мамажон Раҳмонов таваллудининг 110 йиллиги,

·  Ўзбекистон халқ артисти Дони Зокиров таваллудининг 110 йиллиги,

·  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Фахриддин Содиқов таваллудининг 110 йиллиги,

·  Ўзбекистон халқ артисти Эътибор Жалилова таваллудининг 100 йиллиги,

·  Ўзбекистон халқ артисти Обид Юнусов таваллудининг 90 йиллиги,

·  Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизов таваллудининг 90 йиллиги,

·  Ўзбекистон халқ артисти Ҳожиакбар Нурматов таваллудининг 80 йиллиги,

·  Ўзбекистон халқ бахшиси Абдуназар Паёнов таваллудининг 70 йиллиги,

·  Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Анвар Эргашев таваллудининг 70 йиллиги,

·  Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматов таваллудининг 70 йиллиги,

·  Ўзбекистон халқ артисти Муяссар Раззоқова таваллудининг 60 йиллиги;

 

 

тасвирий ва амалий санъат соҳасида:

 

·  Ўзбекистон халқ рассоми Ўрол Тансиқбоев таваллудининг 120 йиллиги,

·  Ўзбекистон халқ рассоми Жалолиддин Миртожиев таваллудининг 70 йиллиги;

 

илм-фан соҳасида:

 

· академик Бўрибой Аҳмедов таваллудининг 100 йиллиги кенг нишонланади.

 

Фармойишда 2024 йили юбилей саналари нишонланадиган атоқли шахсларнинг илмий ва ижодий фаолиятига бағишланган адабий-маърифий тадбирлар, ижодий кечалар ўтказиш, илмий анжуманлар, марҳумларнинг хотира кечаларини ташкил қилиш, “Сайланма” асарларини чоп этиш, ҳужжатли фильмлар яратиш белгиланган. Шунингдек, турли танловлар ташкил қилиш, мақолалар нашр этиш, кўрсатув ва эшиттиришларни мунтазам эфирга узатиб бориш назарда тутилган.

 

Дилфуза МАҲКАМОВА,

Оyina.uz

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 114
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 289
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 12499
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6047
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5640
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5376
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4827
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4340
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3768
Ўқиш пули

//