Сотилмайдиган китоб


Сақлаш
02:12 / 19.12.2021 0 1225

Мустақиллик даврининг бошидаги қийинчилик йиллари эди. Эркак тишга босгулик озиқ-овқат харид қилиш ниятида уйида қўлга илингудек нима бўлса, ҳаммасини бозорга солди. Навбат китобларга етди.

 

Ёймада молига харидор кутиб ўтираркан, шу замондаям одамлар қориндан орттириб китоб сотиб олаётганига ҳайрон эди. Ким қайси китобни сўраса, қўлига олиб, муҳтарам хотинига ёзилган дастхатга бир кўз ташлаб, кейин вазни ва юпқа-қалинлиги, қолаверса, харидорнинг турқи-тароватига қараб нарх бичар, савдо келишиб пулини олгач, гулини гулига тахлаб, чўнтакка урарди.

 

Яна бир китобнинг илк варағини очиб, кўзлари порлаб кетди. Қайтариб халтасига солди.

 

– Сотилмайди! – деди чўрт кесиб, ҳайратдан оғзи очилган олармонга.

 

– Нега? Анча вақтдан бери излаб юргандим-а.

 

– Шу ерда ўтириб ўқишингиз мумкин.

 

– Қанча сўрасангиз, бераман!

 

Эркак бош чайқади:

 

– Дастхат... қизимга ёзилган экан. Сотмайман!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 280
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6459
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5243
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//