Шер ва қашқир


Сақлаш
17:02 / 07.02.2024 0 939

Бир бадавлат одам фарзандини ўқитди. Ўғли етарли билим олиб уйига қайтгач, ота “Ўғлим, энди тижорат билан ҳам шуғулланиб кўринг”, деди. Йигит карвонга қўшилиб йўлга чиқди. Чўлда кетаётганларида шернинг қўтосга чанг солиб йиқитганини кўрди. Шер ўлжасининг ҳаммасини еёлмади. Қорни тўйгач, нари кетди. Шунда пайт пойлаб турган қашқирлар ва қузғунлар ўлжанинг қолдиғига ташландилар. Бу манзарани кўриб, ўғил ўйланди:

 

– Одам ҳам шер каби барча бойлигини еб адо қилолмайди. Отамнинг бойлиги кўп бўлгани ҳолда менинг тижорат йўлида сарсон юришимдан нима фойда. Ундан кўра отамнинг бойлигидан фойдаланиб, яшаб юрганим дуруст эмасми? Ўғил шу қарорга келиб изига қайтди ва мақсадини отасига айтди.

 

– Ўғлим, дуруст фикр қилмабсиз, — деди ота. – Мен сизнинг қолдиқларни еювчи қашқир ёки ўлаксахўр эмас, ўлжани қўлга киритувчи шер бўлишингизни истаб эдим. Токи, сиз қўлга киритган ўлжадан бошқалар ҳам фойда кўрсин. Бу ибрат ўғилга маъқул келди. Отасига боқиманда бўлмай, ўзи ҳаракат қилиб топди, бошқалар ҳам ундан манфаатланди. Илм билан шуғулланмоққа ҳам фурсат топди. Ўзи ҳам ўқиди, бошқаларни ҳам ўқитдиким, фазли-камоли юқори бўлди.

Тоҳир Малик

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 76
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 102
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 273
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15669
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6518
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6437
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5778
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5231
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5109
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4525
Ўзбекистон тарихи

//