Социал лифт нима ва у нега керак?


Сақлаш
21:01 / 24.01.2024 0 641

Инсоннинг ижтимоий ҳолати ҳаёти давомида доимий ўзгариб туради. У ўқиб-ўрганиш, тажриба орттириш, янги қирраларини кашф этиш орқали жамиятдаги статусини ошириб бориши ва аксинча, баъзи ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги ортидан ўз мавқейини тушириб юбориши ҳам мумкин. Ҳаёт давомида шу каби ижтимоий ўзгаришларга сабаб бўлувчи омиллар – социал лифт деб аталади.

 

Социал лифт бу шунчаки ўхшатиш эмас, унда ҳақиқатдан ҳам юқорига ёки пастга ҳаракатланиш мумкин. Ушбу мақолада ижтимоий лифт ўзи нима, унинг қандай турлари, мақсади ва манфаатли жиҳатлари бор, деган саволларга жавоб излаймиз.

 

Ижтимоий лифт тушунчаси

 

Ижтимоий лифт – бу жамоат ёки социал институтларнинг ҳаракатланиш механизми бўлиб, унда одамлар шахсий ижтимоий статусини ўзгартириши мумкин.

 

Бошқачароқ қилиб айтганда, у жорий ҳолатидан яхшироқ иш ёки юқорироқ лавозимга кўтарилиш йўли ёки жамиятдаги мавқейини йўқотадиган (масалан, пастроқ лавозимга тушишига) сабаблардир.

 

Айтайлик, сиз ўрта ёки бошланғич таълимни якунлаб, олий ўқув юртига қабул қилиндингиз. Бу ўзгариш ижтимоий мавқейингизни оширишга хизмат қилади. Вазифаларни вақтида бажармасдан, курсдан-курсга қолиш эса – “лифт”ингиз пастлаётганидан дарак.

 

Ижтимоий лифтларнинг асосий вазифалари:

 

Жамиятнинг энг малакали ва тажрибали вакилларини элита (юқори) қатламда бирлаштириш;

Нисбатан пастроқ, ўрта ижтимоий қатлам вакилларини юқори даражага олиб чиқиш;

Юқори қатлам вакиллари дунёқарашини (мафкурасини) умумқадриятларга мослаштиришдан иборат.

 

Ижтимоий лифт тушунчаси тўғридан-тўғри ижтимоий мобиллик билан боғлиқ.

 

Ижтимоий мобиллик – маълум бир фуқаро ёки оиланинг фаровонлик даражаси ва ижтимоий синфининг ўзгаришидир. Ундан саломатлик, таълим даражаси ёки гуруҳлараро бошқа даражаларни баҳолашда ҳам фойдаланиш мумкин.

 

Социал лифт тушунчаси фанга америкалик социолог, маданиятшунос Питирим Сорокин томонидан киритилган. Сорокиннинг фикрига кўра, инсон ижтимоий статусини тезда ўзгартира олиши учун, у қулай мобил (ҳаракатланиш) каналини, яъни, ўзига мос ижтимоий лифтни топиши зарур.

 

Мобил каналлар – ҳарбий хизмат, таълим, оила, шахсий бизнес, давлат хизмати, спорт, сиёсат, санъат кабилардир.

 

Ижтимоий мобиллик горизонтал ва вертикал турларга ажралади.

 

Горизонтал мобиллик – ижтимоий мавқейи ўзгармаган холда ҳаракатланиш. Масалан, ўқитувчи бошқа мактабда ишлагани кетди. Лекин худди аввалги лавозимида фаолиятини давом эттиради. Бунда у юқори ёки пастга қараб эмас, ўз даражаси доирасида ҳаракатланган ҳисобланади.

 

Вертикал мобиллик – бу ижтимоий статуснинг юқорилаши ёки пастлаши. Масалан, юқоридаги ўқитувчи директорлик лавозимини эгаллаши ва ижтимоий статусини ошириши мумкин.

 

Социал лифтлар ҳақида оз бўлса ҳам тушунчага эга бўлдик. Энди сизда ҳақли савол туғилиши мумкин:

 

Ижтимоий лифтларнинг асосий мақсади нима?

 

Социал лифтлардан мақсад – инсонлар ижтимоий статусини шахсий муваффақият ва касбий ютуқларига кўра қайта тақсимлаш.

 

Одамларда ўз даражасини ошириш имконияти мавжудлиги, уларни юқори марраларни забт этишга, ўзини ривожлантиришга, ижтимоий юксакликка ундайди. Бу эса тизим ва ташкилотлар бошқарувини муносиб мутахассислар эгаллашига сабаб бўлади.

 

Ижтимоий лифт турлари

 

Замонавий жамиятнинг афзаллиги шундаки, ҳар ким ўзининг ижтимоий статусини бошланғич (таълим, фаолияти, қариндошлик ришталари ва даромади) даражасидан қатъий назар эркин ўзгартириши мумкин.

 

Бунда улар маълум ижтимоий лифт турига дуч келади. Масалан:

 

Ҳарбий хизмат

 

Ҳарбий хизматни танлаган фуқаро оддий аскардан генерал даражасигача етиши мумкин. Биламизки, вояга етган йигитларни муддатли ҳарбий хизматга чақирувда уларнинг ижтимоий мавқейи, даромади ва бошқа шу кабилар эмас, жисмоний тайёрлиги ва саломатлиги инобатга олинади. Келажагини шу йўналишда кўрган шахс соҳада юқори лавозимларга эга бўлиши мумкин.

 

Оила

 

Оила ва турмуш – социал лифтнинг кенг тарқалган тури. Бунда ижтимоий статуснинг ўзгариши айниқса, тарафлар турлича мавқеда бўлганида сезилади. Масалан, маҳаллий олийгоҳни тамомлаган қиз хорижда таълим олиб, ишлайдиган йигит билан оила қуриши – унинг келажак ҳаёти ўзгариши,  жамиятдаги ўрни юқорилашига сабаб бўлиши мумкин.

 

Албатта, турмуш ижтимоий статусини пасайтирган ҳолатлар ҳам йўқ эмас.

 

Таълим

 

Замонавий жамиятда таълим – ижтимоий даражани кўтарувчи энг қулай социал лифтлардан бири. Бунда кишида ҳам шахсий, ҳам касбий ривожланиш кузатилади.

 

Бироқ шуни унутмаслик керакки, фақат дипломгагина эга бўлиш – муваффақиятлар калити қўлда дегани эмас.

 

Санъат

 

Санъат – инсоннинг туғма қобилиятлари асосига қуриладиган, ностандарт ижтимоий лифт. У билан ҳамма ҳам шуғулланавермайди.

 

Ушбу ижтимоий лифтнинг ишлаши атроф-муҳит билан узвий боғлиқ. Масалан, айни дамда санъатнинг барча йўналишларида (адабиёт, мусиқа, кинематография) кучли мутахассислар ҳаддан зиёд кўпдек кўринади. Бундай вазиятда ҳаммаси кўринганидек осон бўлмаслиги мумкин. Чунки унда рақобат омили муҳим роль ўйнайди.

 

Интернет

 

Замонавий технологиялар ривожланиши, интернетнинг пайдо бўлиши, ижтимоий тармоқларнинг оммалашиши, бизнеснинг онлайн шаклга ўтиши – буларнинг барчаси янги рақамли ижтимоий лифтнинг шаклланишига асосий омил сифатида таъсир қилмоқда.

 

Инсонлар учун интернет ўзи ёки маҳсулотларини учинчи шахслар ёрдамисиз танитиш учун қулай майдонга айланган. Буни блогерлар мисолида яққол кўриш мумкин.

 

Oyina.uz

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 11
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 36
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 121
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 156
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 237
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6083
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4916
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4554
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3981
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3411
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2979
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2895
Туғилган кун

//