Ҳидоят


Сақлаш
17:01 / 05.01.2024 0 914

Ҳидоят – тўғри йўл, Ҳақ таоло даъват этган, амр этган йўл, ҳақиқий эътиқод йўлидан юриш, залолатнинг қарама-қаршиси. Ҳидоят Аллоҳ ўз бандалари учун кўрсатган энг тўғри йўл ҳисобланади. Қуръони Каримнинг кўплаб оятларида ҳидоят тўғрисида маълумотлар бор. Уларда таъкидланишича, Аллоҳ таоло ҳидоят йўлига ҳаммани ҳам бошламайди, балки ўзи хоҳлаган, танлаган кишиларнигина бу неъматга мушарраф этади. Ҳатто Пайғамбаримиз (с.а.в.): «Сен хоҳлаган кишингни ҳидоятга эриштира олмайсан, лекин Аллоҳ ўзи хоҳлаганига ҳидоят ато қилур» деган мазмунда оят нозил қилинган. Ҳидоят сари даъват қилиш яхши, лекин унга эришиш Аллоҳнинг изни билан амалга ошар экан. Ҳидоят имон-эътиқодни мустаҳкамлайди, маънавиятни шакллантириш асоси ҳамда омили ҳисобланади. Ҳидоятнинг мазмун-моҳиятини маънавий фазилатлар ташкил қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

17:09 / 11.09.2026 0 88
Куни иримга қолган илм

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 178
Ғурурдан баланд меҳр



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 1 17545
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7238
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6962
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6219
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5793
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5633
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5364
Ўзбекистон тарихи

//