Улуғлик


Сақлаш
00:12 / 18.12.2021 0 1078

Бир киши араб подшоҳининг қариндош-уруғларидан бир нечтасини ўлдириб қочиб кетди. Бир қанча вақт ўтгандан кейин подшоҳнинг ёнига қайтиб келди. Подшоҳ таажжубланиб:

– Ажаб довюрак, қўрқмас, жасоратли киши экансан, қариндошларимдан бир нечтасини ўлдириб буюк гуноҳ қилсанг ҳам қаҳр-ғазабимдан қўрқмай яна ёнимга қайтиб келдинг, – деган экан, у киши таъзим қилиб:

– Сизнинг афв ва марҳаматингиз улуғлигини яхши биламан. Гуноҳим буюк бўлса ҳам, афв, марҳаматингиз ундан ҳам улуғроқдир, – деб жавоб берди. Подшоҳга унинг сўзи хуш келиб гуноҳини кечирди, инъом-эҳсон қилди.

Унинг яқин кишиларидан бири:

– Шундай душманни қўлга туширдингизу ўч олмай, унинг сўзига алданиб озод этдингиз, бу нима қилганингиз? – деди.

– Иш сен ўйлаганингча эмас, ундан ўч олсам, нафсим шодланади, озод қилсам, унинг кўнгли шодланиб, дунёда номим яхшилик билан ёд этилади. Мана шуни ўйлаб, уни озод қилдим, – деб жавоб берди подшоҳ.

 

Байт:
Гар улуғликни тилар бўлсанг диёнат бирла бўл,
Ким будур мулки саодат сориға бормоққа йўл.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 28
Туркистондаги қадимий аёллар байрами

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 66
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 113
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 83
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 81
Хўжайин бўлолмаган хўжағат



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 8933
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5239
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4851
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4282
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 3683
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3539
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3120
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//