“Ақл ва донолик бизга зарур бўлмаган ёшда насиб этади” – Габриел Гарсиа Маркес иқтибослари


Сақлаш
20:01 / 03.01.2024 0 741

* * *

Яшашнинг ягона воситаси – хотираларинг бўғзингдан олишига имкон бермасликдир.

 

* * *

Ўлим инсонни вақти етганида эмас, кучи етганида маҳв этади.

 

* * *

Дунё секин-аста интиҳо сари одимламоқда. Чунки, мўжизалар рўй бермай қўйди.

 

* * *

Илҳом париси фақат ишлаётганингда келади.

 

* * *

Адабиёт – инсонлар билан ҳазиллашиш учун энг яхши томошадир.

 

* * *

Хато қилиш инсонга хос хусусият, ўз хатонгни бошқа бировга тўнкай олиш эса икки карра ўзига хос хусусиятдир.

 

* * *

Агар қайсидир ишга аёл аралашган бўлса, аминманки, ҳаммаси яхши бўлади. Менга бари кундек равшан, дунёни аслида аёллар бошқаришади.

 

* * *

Ҳамма юксакликда яшашга интилади, англашмайдики, асл бахт ўша юксакликка чиқиш лаҳзаларидадир.

 

* * *

Ўзи билан ўзи зиддиятга бормайдиган ёзувчи асл ижодкор эмас.

 

* * *

Ҳаммаси тугагани учун йиғлама, яхшиси жилмай, чунки ҳар ҳолда булар юз берди.

 

* * *

Худонинг мавжудлиги мени шубҳалантиради доим, шунингдек, мавжудмаслиги ҳам.

 

* * *

Аслида барча китоблар муаллифнинг дўстлари учун ёзилади.

 

* * *

Осон қўлга киритилган бахт узоқ давом этмайди.

 

* * *

Ақл ва донолик бизга зарур бўлмаган ёшда насиб этади.

 

* * *

Табассум қил! Дардинг сендан лаззатланишига йўл қўйма!

 

* * *

Кексаликнинг ягона сири ёлғизлик билан келиша олишдадир.

 

Тўпловчи ва таржимон:

Раҳмат БОБОЖОН

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 107
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 118
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15762
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6548
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6543
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5847
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5285
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5180
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4576
Ўзбекистон тарихи

//