Ҳасад


Сақлаш
01:12 / 17.12.2021 2 1535

Айтишларича, Искандар Румий замонида бир жонивор пайдо бўлди, унга ким рўпара келса дарҳол ҳалок бўларди. Искандар донишмандлари бу балони даф қилиш учун ҳар қанча уринсалар ҳам, ҳеч нарса қила олмадилар.

 

Ниҳоят, бу балони даф қилиш чорасини Арасту ҳаким топди. Унинг буйруғи билан жуда ҳам катта ойна тайёрладилар, у ойна орқасида бир-икки кишининг бекиниб ўтириши мумкин эди. Ўша ойна сиғарлик жуда катта арава тайёрлаб, уни аравага кўтариб қўйдилар. Арасту ойна орқасида бекиниб ўтирди. Аравани у жонивор турадиган жойга яқинроқ ерга келтириб қўйдилар.

 

Жонивор одам исини олиб, арава томонига қараб кела бошлади. Аравага яқин келган эди, кўзи ойнага тушди, ойнада ўз суратини кўриб, дарров йиқилиб ўлди. Искандар бу ишдан жуда таажжубланиб Арастудан бунинг ҳикматини сўради. Арасту шундай баён қилди:

 

–  Эй Искандар, бу жонивор ер остида неча йил ётган бадбўй буғлардан вужудга келганди, унинг кўзида заҳри қотил бор эди, кимга кўзи тушса, у киши дарров ўларди. Мен олдига ойна олиб бордим, унинг акси ойнада пайдо бўлди, назари унга тушди. У назар бу акс воситаси билан ўзига қайтди ва ўз назари ўзига уриб ҳалок бўлди.

 

Искандар Арастуга таҳсин ўқиди.

Ҳасаднинг ёмонлиги шуки, у ўзига қайтади. Ўт куйдириш учун бирор нарса топмаса, ўзини ўзи куйдиради.

2 Изоҳлар

Sojida

12:01 / 01.01.1970

Qoyil qolmasdan iloj yo'q. Tasanno!!

Mohira

12:01 / 01.01.1970

Juda ajoyib hikoya akan. Hasadgo‘ylardan Allohim asrasin

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 103
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 115
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 285
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15719
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6539
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6523
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5793
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5256
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5159
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4559
Ўзбекистон тарихи

//