Қўнғироқ


Сақлаш
12:12 / 16.12.2021 0 1899

Шанба куни ишхонамдан чиқиш олдидан уйга қўнғироқ қилдим. Одатда, уйга кетаётиб хотинимга қўнғироқ қилиб қўярдим. Соат тунги ўнни кўрсатар, аёлим доим мени уйғоқ кутарди. Рақамларни тердим ва жавоб кутдим. Лекин ҳеч ким кўтармади. Ҳавотир олдим: рафиқам бу пайт телефоннинг ёнида, телевизор кўриб ўтирар ва биттада қўнғироғимга жавоб берарди. Рақамларни яна тердим. Тезда жавоб бўлди:

– Алло...

– Яхшимисан? Банд эдингми, боя кўтармадинг?

– Боя жирингламаган эди. Қўнғироқ қилишингиз билан гўшакни олдим, доимгидек...

– Ҳа, майли. Бораяпман, азизам...

Уйга бориб аёлимни ўпиб қўйдимда, уйқуга ётдим. Ҳафта жуда чарчатган эди. Якшанба куни тўйиб дам олиб, душанба яна ишга чиқдим. Одатий ҳаёт тарзи...

Ишга киришишим билан иш телефоним куй таратди. Гўшакни кўтардим.

– Кечирасиз... Шанба куни кечқурун шу рақамдан қўнғироқ бўлган экан, – деди нотаниш кимса.

Шанба кунни хотирладим... Лекин кечки пайт аёлимдан бошқа одамга қўнғироқ қилмаган эдим. 

– Телефоним жиринглади, аммо мен кўтармадим. Экранчада шу рақамлар сақланиб қолган экан... –давом этди у.

– Э, ҳа... – дедим барчасига тушуниб, – ўша куни уйга қиламан, деб адашиб сизга қўнғироқ қилган эканманда! Ўзим ҳам ҳайрон бўлгандим. Бирор рақамни билмай босворгандирман, узр, биродар! Кечки пайт безовта қилган бўлсам керак. Англошмовчиликда...

– Англашмовчилик эмас, дўстим… Сиздан жуда миннатдорман. Ўша шанба кечаси мен оғир гуноҳга қўл урмоқчи бўлиб тургандим: ўз жонимга қасд қилиш ниятида. Назаримда, Яратган мен учун фақат омадсиз кунларни атаган, ҳаётимда маза йўқ эди. Охир оқибат барига қўл силтаб дор тайёрладим. Стулга чиқиб энди мудҳиш ишга қўл урмоқчи бўларканман, Яратганга нола қилдим:

“Эй, Худо, агар чиндан ҳам мавжуд бўлсанг, менга белги бер! Яшашим учун бирор сабаб бўлса, билдир шуни!”

Шу онда телефоним жиринглаб кетса борми! Юрагим қинидан чиққудек бўлиб телефон сари юрдим. Аммо кўтаришга журъатим етмади. Назаримда, Кўкдан менга қўнғироқ қилишаётгандек туюлди. Йиғлаб юбордим… Шу лаҳзаларда фикримдан қайтиб, тириклигим учун шукрона келтирдим.

Унинг сўзларидан таъсирланиб, нотаниш биродоримга яхши тилаклар билдирдим.

Нодирабегим таржимаси

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 88
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 85
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 184
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13367
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6164
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5913
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5488
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4939
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4578
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3826
Ўқиш пули

//