Ғайратлилик


Сақлаш
17:12 / 28.12.2023 0 489

Ғайратлилик – инсоннинг бирор фаолиятни амалга оширишдаги шижоати, ўз куч-имкониятини тўлиқ сафарбар этиш, меҳнатни самарали ташкил қила олиш қобилиятини англатувчи тушунча. Ғайратлилик инсонда фаоллик, қатъият, шижоат каби хислатлар мавжудлигини кўрсатади.

Ғайратли одамлар: а) мақсадга эришмагунча тинмайдиган; б) эришилган натижа билан чегараланмайдиган; в) ҳар қандай ишни аввалгидан ҳам кўра яхшироқ бажаришга ҳаракат қиладиган; г) юксак натижаларга эришгач, қувонч ва мамнунлик ҳиссини бошдан кечира оладиган; д) стратегик ва қийин мақсадларни кўзлайдиган; е) енгил ва осон вазифалар билан чекланмайдиган; ж) янги ва янада юксак натижаларга эришиб, ишини астойдил ва сидқидилдан олиб борадиган кишилардир. Ғайратлилик шахснинг қадриятлари ва маълум фаолият турида муваффақиятга эришиши эҳтимолига ҳам боғлиқ. Демак, инсондаги ғайратлилик хусусияти юқорида келтирилган барча сифатлар билан уйғун бўлиши шарт. Ғайратлиликда доимий шижоат, қатъият, шиддатлилик, ўз фикри ва ишида собитқадамлик мужассам бўлгани сабабли бундай сифатлар етакчи ёки раҳбар шахс фаолиятида намоён бўлади. Етакчида ғайратлилик унинг интилиши ва шижоати, аниқ мақсад сари ҳаракат қилиши, ўз кучи ва имкониятига ишончи каби сифатларида намоён бўлади. Ғайратлилик ундан ўз билими ва имкониятига ишончини, ўзидаги заиф ва кучли томонларини аниқ била олиш, ўзидаги бор салоҳиятни муваффақиятга йўналтира олишни талаб этади. Бу эса мазкур шахс фаолиятининг самарали бўлишини таъминлайди. Қатъият ва шижоатнинг ҳиссиёт билан уйғунлашуви кутилмаган тезкор натижаларга олиб келиши мумкин. Физиологик жиҳатдан ғайратлилик шахснинг узоқ муддат давомида мураккаб вазифаларни бажаришга бардошлилик қобилиятини ҳам билдиради.

 

Шахсдаги ғайратлиликда унинг қуйидаги сифатлари ифодаланади: а) ташкилотчилик қобилияти; б) бошқа одамлар меҳнати учун раҳбарлик масъулиятини ҳис этиш; в) ташкилотчилик фаолиятига ички эҳтиёжи; г) ишларни бажаришда эмоционал кўтаринкилик ҳолатини ҳис этиш. Ғайратлилик ҳар қандай ишда шахснинг фаоллиги, шижоати, шиддати, ташкилотчилигига таянар экан, бу хислат нафақат бошқарувда, балки ўқув фаолиятида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ўқув фаолиятидаги ғайратлилик, биринчи навбатда, инсоннинг ўқув фаолиятига киришиб кетиши ҳамда унинг бу борадаги ютуқлари, қатъий тамойиллари, қадриятлари, дунёқараши ва эътиқодини билдиради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 109
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 105
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 197
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13504
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6193
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5947
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5520
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4966
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4616
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3840
Ўқиш пули

//