
Маҳмуд аз-Замахшарий
***
Бу ерда ҳақиқатни тинглашдан қулоқлар тўсиб қўйилгандир.
***
Яна мулоҳазаю зеҳнлар тадбиру тафаккурдан ман этилгандир.
***
Бир тоифа одамлар борки, уларнинг тўшаклари ғафлат бешикларига обдон белангандир. Уларнинг кўзларида бедорлик (уйқусизлик) оз (кам) бўладики, бамисоли қоплонлар сингари.
***
Ёки илмли бўл, ёки илмга таяниб иш тутадиган бўл, лоақал илмни тинглаб эшитадиган бўл, аммо тўртинчиси бўлма, чунки касодга учраб ҳалок бўласан (жувонмарг бўласан).
***
Кудри тоифаси сингари талайдиган, Кудри қуши сингари учди-кетди. (Аввалига яхши гапириб одамнинг ичига кириб олиб, ўз ишини битиргач, Кудри қуши сингари тез ғойиб бўладиган кишиларга нисбатан айтиладиган ибора).
***
Одамларнинг энг хотири кучлиси уларнинг ичидаги энг унутувчисидир, кўнгилларнинг энг юмшоғи салобатлигию шафқатлисидир.
***
Мол-мулкни беҳуда исроф қилиш куфрона “неъматдир”, ўйламасдан бойлигини сарфлаш тўлиқ таназзулга олиб келади.
***
Подшоҳнинг энг яқин кишиси яқинларнинг ичидаги энг улуғидир, хавф-хатар пайтларида уларга (хавф-хатарга) яқинроғидир.
***
Тоғнинг энг тепасига (чўққисига) чиққан киши ундан йиқилувдан ғоят кўп огоҳ бўлмоғи лозим.
***
Аввал қилиб келган хайрлигу эзгуликларингизга кейин ҳам (яъни доимо) эзгулик қўшаверинг, чунончи қушнинг қанотидаги кичик патлари катта патларига мададкордир.
***
Фисқу фасод қилувчилар ва фожирлар кўпайса, Аллоҳ таоло вабо юборади.
***
Агар бўҳтон (ёлғон)чи ғудурлаганда сен ҳаммадан кўра ҳам кўп эшитгувчисан, ҳақ гап сўйланса сен гўё эшитмагандай бўласан.
***
Пора фақат ноҳақлигу золимларга ёрдам бергувчидир.
***
Кўпчилик одамлар ҳақиқатдан йироқдир, уларнинг талаб ва даъволари ёлғону бўҳтон (ботил)дир, яъни айтган сўзларию ишлари ўзларига мувофиқдир.
***
Низо ва нифоқ мавжуд жойда нохушлик бўлар, қайғу-ҳасрату фақирликка тушилур.
***
Гўштдан ҳаддан ортиқ даражада тановул қилдики, ҳатто ичини мой босиб ёрилиб кетди (кўп овқат ейиш – турли иллатларга сабабдир маъносида).
***
Бу дунё ибратли ишлару панд-насиҳатларга тўладур, айни вақтда кўз ёшларига ҳам сероб.
***
Кўпинча тил билан етказилган жароҳат, қилич билан етказилган жароҳатдан оғирроқдир.
***
Қуёш нурларини беркитиб бўлмаганидек ҳақиқатнинг чироғини ҳам сўндириб бўлмас.
***
Ҳунарманду косиблар кўпдир, бироқ моҳиру қобилиятлилари оздир (яъни, уста кўпу, устаси оздир).
***
Ўзи сазовор бўлмаган ҳамду саною мақтовларни талаб қилиш уятсиз, телба одамларнинг одатларидандир.
“Нозик иборалар” китобидан олинди.
Биласизми?
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қомус
Қатра
//
Изоҳ йўқ