Қиёмат


Сақлаш
16:12 / 27.12.2023 0 591

Қиёмат (арабча ўликларнинг тирилиши, тик туриш, ўриндан туриш) – дунёнинг тугаши ва охират кунининг бошланиши ҳақидаги тушунча. Қуръонда охират кунининг бошланиши билан боғлиқ даҳшатли ҳодисалар, барча мавжудотларнинг ҳалок бўлиши ва қайта тирилиши, бирма-бир сўроқ қилиниб, савоб ва гуноҳлари ўлчаниши, жаннат ва дўзахга киритилиши, дўзах азоблари, жаннат роҳатлари батафсил баён этилган. Қиёмат тўғрисида ислом бағрида шаклланган алоҳида фан йўналишларининг барчасида фикрлар билдириб борилиши, бу тўғридаги маълумотларнинг кенг шарҳланиши ва асрлар давомидаги тарғиботлар одамларни ёвузлик, ёмонлик, ҳаром, динсизлик, бидъат, жоҳиллик ва бошқа жуда кўп иллатлардан тийиш мақсадига хизмат қилиши билан маънавий ҳаётда катта аҳамият касб этган. Одамларда қиёмат кунидаги сўроқдан қўрқиш ҳиссини шакллантириш воситасида маънавий тубанликдан тийилиш, турли-туман эзгу ишларга қўл уриш орқали сўроқ куни шарафланганлар қаторидан ўрин олишга интилиш фикрини шакллантирган. Қиёмат ҳақида Авесто, Таврот, Инжил, Забур каби бошқа динларнинг илоҳий китобларида ҳам қайдлар мавжуд бўлиб, бу матнларнинг моҳияти бир-бирини тўлдириши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 94
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 113
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 282
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15706
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6534
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6480
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5789
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5251
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5141
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4546
Ўзбекистон тарихи

//