Тошқин оқизиб кетган машина – сардобалик муаллим ҳикояси


Сақлаш
01:12 / 15.12.2021 0 1443

– Бундай воқеаларни фақат кинода кўрган эдим. Сизларга айтсам ҳозир, эртакдай туюлади...

Ўша сув тошган куни уй-жойини, мол-ҳолини ташлаб жонҳайбатда қочаётган одамларнинг юз-кўзидаги таҳлика ҳеч эсимдан чиқмайди. Оллоҳим ҳеч бир бандага бундай ҳолатни кўргулик қилмасин!

 

Машинамда одамларни тошқин етиб бормайдиган жойларга ташидим эрталабдан. Фақат мен эмас, Гулистон, Бахт тарафлардан ҳам машиналар келиб, кун бўйи юртдошларимизга хизмат қилди. Текин.

 

Оллоҳ рози бўлсин, ўша куни шу атрофдаги метан газ, бензин қуйиш шахобчалари ҳам одамларни хавфдан қутқараётган машиналарга текин ёнилғи қуйиб турди!

 

... Энди ҳар хил одам бор. Киракашлик қиладиган бир ҳамқишлоғимиз ўша куни сув балосидан қочаётган одамларни, ўзимизнинг ҳамқишлоқларни 2 минг сўмлик жойга 20 мингдан, 3 минг сўмлик жойга 30 мингдан пулини олиб ташиди...

 

Оллоҳ буюк! Биласизми, ўша куни одамларга текин хизмат қилган қанча машиналар қолиб, ўша қишлоқдошимизнинг, ғам-кулфатдан ҳам пул қилган кишининг машинасини сув олиб кетди! Урилиб-сурилиб, парча-парча темирга айланиб қолди!

 

Эскартиш:  куни кеча укам Самарқанддан қайтишда Сардобадан 30-35 ёшлар чамаси бир йигитни Тошкентгача олиб келганида шу гурунгни берибди. Ўзи жисмоний тарбия ўқитувчиси экан мактабда. Укам журналист эмас-да:  исмини сўрамабди...

 

Ҳусан Карвонли

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 108
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 120
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15775
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6556
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6555
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5853
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5293
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5183
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4587
Ўзбекистон тарихи

//