Қалбакилик


Сақлаш
15:12 / 27.12.2023 0 301

Қалбакилик – юксак маънавий фазилатларга зид бўлган ва ҳақиқат меъёрларига риоя қилинмаган ҳолда амалга оширилган нарса ёки ҳодисани ифодаловчи тушунча. Қалбакилик моддий ва маънавий кўринишларда содир этилади. Бу иллат айниқса, маънавий қалбакилик катта ижтимоий-маънавий зарар келтириши мумкин. Маънавий қалбакилик сохта обрў орттириш, сотқинлик, риёкорлик, ўғирлик каби иллатлар таъсирида вужудга келади. Моддий қалбакилик эса ҳужжатларни сохталаштириш (пул, қоғозлар, карточкалар ва ҳоказо) кабиларга қўлланади. Ҳар қандай ижтимоий ҳодиса ва жараёнларда тарихий шахслар, воқеалар, манбаларни қалбакилаштириш шахснинг фикрлари, хоҳишлари, билим ва кўникмаларини сохталаштиришга олиб келади. Бундай ёндашувлар бугунги кунда ҳам айрим давлатларнинг сиёсатида, маълум мафкуравий қарашларнинг моҳиятида бошқа мамлакат, халқларга нисбатан ишлатилмоқда. Халқимиз ҳаётида тарихимиз, маданиятимиз, маънавиятимизга нисбатан холисона муносабатда бўлмаслик, уни бузиб кўрсатиш, мавжуд тарихий ҳақиқатни қалбакилаштириб, миллатимизга, унинг маданияти ва маънавиятига паст назар билан қараш ҳоллари мустабид тузум даврида кенг кўламда олиб борилган эди.

 

Ҳозирги вақтда иқтисод, маданият, мафкура ва маънавият соҳаларида глобаллашув жараёнларининг таъсири тобора кучайиб бораётган шароитда айрим мамлакатларнинг ҳукмрон доиралари ёки уларнинг манфаатини ифода этувчи сиёсатчилар томонидан миллий истиқлол ғояси, халқимиз маънавияти ва маданияти, анъаналарини ўз андозалари билан ўлчашга, таққослаш ва камситишга уринишлар давом этмоқда. «Маҳалла» тизимига қарши асоссиз қарашлар, турли диний экстремистик, бузғунчи мутаассиблар чиқишини «демократияни бўғиш» дея баҳоланиши кўзга ташланмоқда. Айниқса, зўравонлик, фахш каби ғайриахлоқий қусурларни видеотасмалар, турли адабиётлар орқали кенг тарғиб этиш, шунингдек, омма орасига миссионерлик, прозелитистик ақидаларни олиб кириш, эътиқоди ва дунёқараши заиф кимсаларни ўз домига тортишга бўлган ҳаракатлар ғоят хатарлидир.

 

Одатда, қалбакилаштирувчи шахс, гуруҳ ва маълум сиёсий доиралар нохолис далилларининг фош этилишини хоҳламайди. Шу боис, улар қалбакилик ақида, қоидаларга мувофиқ равишда ёмон тасаввур ҳосил қилмасликка ҳаракат қилади. Аслида қалбакилаштириш сиёсати пухта ўйланган, турли ибора, сўз, мужмал ғояларни баён этиш, кўрсатмалар бериш, муайян халқни ўз маънавиятидан, ҳақиқий тарихи ва адабиётидан жудо қилиш, кишиларда турмуш тарзидан норизо бўлиш, ўткинчи ҳиссиёт ва нореал хаёлларга берилиш, ўз ҳаёти ва жамиятга тушкунлик назари билан қараш кайфиятини қўзғаш учун амалга оширилади. Шунинг учун қалбакилик замиридаги хатти-ҳаракатларни теран англаш, унинг мазмун-моҳияти, қандай мақсадларга қаратилганини тушуниш, турли маълумотларга нисбатан атрофлича, илмий-назарий ва амалий жиҳатдан танқидий ёндашиш муҳим аҳамиятга эгадир

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 7
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 28
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 163
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6378
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4941
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4585
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4012
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2987
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2906
Туғилган кун

//