Қайсарлик


Сақлаш
15:12 / 27.12.2023 0 603

Қайсарликюксак маънавият талабларига жавоб бера олмайдиган, ўзбилармонлик, ўз билганидан қолмасликни англатувчи тушунча; ўзгалар талабини, вазифасини амалга оширишни инкор этишда намоён бўлувчи хулқ шакли. Аввалига воқеликдаги бирон ҳодисага нисбатан эътироз аста-секин шахслараро муносабатларга ўтиб боради ва инсоннинг ўз-ўзини тасдиқлаши сифатида намоён бўла бошлайди. Қайсарлик ўта ҳиссиётли ёки асаб тизими мўрт одамларда кўпроқ намоён бўлади, шунингдек, аҳамиятли эҳтиёжлар тўсиққа дуч келганда кўринади. Ёш болалар ва ўсмирларда қайсарлик уларнинг хоҳиш-истакларига доимо пешвоз чиқавериш натижасида ёки мустақил ҳаракатларига имкон бермаслик асосида шаклланади. Катта ёшдаги қайсарлик эса инсон характери, ҳаётий инқирозлар, ҳиссиётлар билан боғлиқ. Тадқиқотлар кўрсатишича, аффектив ҳолатга мойил ва ақл-заковати тор бўлган одамларда қайсарлик кўпроқ учрайди. Қайсарлик туфайли қатор маънавиятсизлик кўринишлари вужудга келиши мумкин. Қайсарлик, бир томондан, моддий, маънавий жараёнлар билан боғлиқ ишларни, вазифаларни амалга оширишдан бош тортишни ифодалайди. Иккинчи томондан, ақлий ва жисмоний жиҳатдан қила оладиган ишни атайин қилмасликни билдиради. Бу албатта, инсон маънавиятининг торлигидан далолат беради. Ҳар қандай шахс, инсонда икки ҳолатни танлаш имконияти бор, яъни яхшилик ёки ёмонлик. Қайсарлик, кўпинча, инсондаги салбий кўринишлардан бири сифатида намоён бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 112
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 121
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15788
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6566
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6558
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5855
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5295
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5189
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4596
Ўзбекистон тарихи

//