Қадрсизланиш


Сақлаш
15:12 / 27.12.2023 0 555

Қадрсизланиш – муайян қадрият ёки қадриятлар тизимининг ўз қадрини йўқотиши ёки пасайтириши жараёнини, инсоннинг ўз обрў-эътиборини, мавқеини йўқотиши, назардан қолиши маъносини англатувчи тушунча. Жамият тараққиётида содир бўладиган умумий қадрсизланиш бирданига, бир кунда ёки тўсатдан эмас, балки тадрижий рўй берадиган жараёндир. Инсоният тарихида қадриятлар тизими қадрсизланиб кетган давлатлар ва империяларнинг таназзулга юз тутгани, йўқ бўлиб кетгани маълум. Масалан, собиқ иттифоқ ҳаётининг охирида, 80-йилларнинг охирларида илгари зўрлик билан ушлаб турилган қадриятлар тизимининг бутунлай қадрсизланиши яққол кўриниб қолган эди. Охир-оқибат, бу тузум таназзулга юз тутди ва ҳалокатга учради. Қадрсизланиш жараёнига сабаб бўладиган кўплаб омиллар мавжуд. Муайян қадрият ёки бир неча қадрият шаклларининг ҳаддан ортиқ бўрттириб юборилиши, мутлақлаштирилиши ёки сийқалаштирилиши, уларга нотўғри муносабатнинг муттасил сиёсат усулига айлантирилиши бунга сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолда қадриятлар ўз мазмун-моҳиятини, одамларнинг ҳаёти ва фаолияти учун умумий мезон, уларнинг интиладиган идеал ёки уларни муайян мақсадлар сари бирлаштирувчи ва сафарбар қилувчи мезон сифатидаги аҳамиятини йўқотади.

 

Қадрсизланиш муайян қадрият, миллий манфаатлар, давлат сиёсатига ишончсизлик, одамларнинг «нималар»дандир ҳафсаласи «пир» бўлиши, кўпчиликнинг кўнгли «қолиши» тарзида ҳам намоён бўлиши мумкин. Ҳар бир шахс учун жамиятда ўз атрофидагилар ўртасида ўз қадрини йўқотиш одамийликни йўқотиш билан баробар бўлади. Шунинг учун ҳар бир шахс қадрсизланиш сўзи англатадиган маънодаги хусусият ўзида шаклланиб қолмаслигига интилиши зарур бўлади. Қадрсизланиш фақат шахслар ўртасидагина бўлиб қолмасдан, балки бошқа соҳаларда ҳам рўй бериши мумкин. Масалан, қимматли қоғозлар, пуллар, ашёлар ўртасида ҳам қадрсизланиш бўлиши мумкин. Бундай ҳолатни дунё давлатларида ишлатиладиган маблағлар ва қимматли қоғозлар мисолида кўриш мумкин. Баъзан қадрсизланиш оқибатида маълум бир мамлакатларда пуллар ва қимматли қоғозларни ислоҳ қилишга зарурат сезилади. Қадрсизланиш иқтисоднинг барча соҳаларини қамраб олиши, муайян давлат ёки бутун жаҳон инқирози тарзида рўй бериши мумкин. Бу иқтисодий бўҳронга олиб келади ва бутун дунёда умумий муаммоларни келтириб чиқаради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 107
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 117
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15756
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6548
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6541
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5800
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5260
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5179
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4576
Ўзбекистон тарихи

//