Бир куни...
Қадр – муайян қадриятнинг яъни, бирон-бир нарса, воқеа, ҳодиса ёки бирор идеалнинг инсон ва жамият учун қадри ва ижтимоий аҳамиятини англатадиган тушунча. Қадриятлар муаммосига бағишланган илмий-фалсафий манбаларнинг кўпчилигида қадриятни «баҳо» тушунчаси билан қиёслаш, уларга бир хил даража ва кўламдаги тушунчалар сифатида қараш ҳоллари учрайди. Бу икки тушунча қиёсланаётганда қадр тушунчаси эътиборга олинмайди. Бунга собиқ иттифоқ давридаги қадриятга маънавият нуқтаи назаридан эмас, балки кўпроқ иқтисодий тушунча сифатида «қиймат» тарзида ишлатилгани сабаб бўлиши ҳам мумкин. Рус тилида қадр ибораси ишлатилмайди. Қадр тушунчаси ўзбек тилида серқирра маъно ва мазмунга эга, у тилимиздаги баъзи ибора ва сўзларда ўзига хос шарқона фалсафий мазмун борлигидан далолат беради. Ана шу сабабдан ҳам ўзбек тилида қадриятнинг мазмунини билиб олиш ва унинг аҳамиятини англаш, аввало, қадр, сўнгра «баҳо» тушунчаларининг маъносини билиш орқали боради. Инсоннинг инсонга ибрати, тарбиядаги таъсирини унинг ўзи баҳолай олмайди, балки бошқа инсон баҳолайди. Демак, қадрият сифатидаги инсон таъсирида унинг қадри, аҳамияти намоён бўлади, бошқа киши эса ана шу бевосита таъсир натижасида унинг аҳамиятини баҳолайди, қадрига баҳо беради. Баҳода тескари муносабат, бошқа бир кишининг қадрият сифатида қаралаётган объект, нарса, ҳодиса, идеал ва бошқага нисбатан муносабати, уни англашнинг бирор-бир даражаси ўз ифодасини топади. Бу жараёнда субъект қадриятга муносабатини баҳо тарзида ифодалайди.
Қадриятнинг мазмуни ва аҳамияти баҳода тўла-тўкис акс этмаслиги, турлича ифодаланиши ҳам мумкин. Қадриятнинг ҳақиқий қадрини, мазмуни ва аҳамиятини баҳосига қараб аниқлаш қийин бўладиган ҳоллар ҳам учрайди. Масалан, баъзи нарсалар (санъат асарлари, обидалар, ёдгорликлар ва бошқа) қадрининг ниҳоятда баландлиги уларга «бебаҳо» деган сифат берилишига сабаб бўлади. Аслида қадриятнинг қадрини билиш, унинг аҳамиятини англаб олиш ва баҳолаш бир-бири билан узвий боғлиқ жиҳатларни ташкил қилади. Қадриятнинг аҳамияти англаб олинмаса, қадри тўғри тушунилмаса, унга тўғри баҳо бериб бўлмайди. Айнан шу маънода қадриятни баҳолаш унга бўлган инсоний муносабатни ҳам ифодалайди, бу эса, ўз навбатида, кишиларнинг талаб-эҳтиёжлари ва мақсадлари билан боғлиқдир. Инсон ниманидир баҳолаётганида ва қадрини англаётганида ўз маънавияти, билими, эҳтиёжлари, талаблари, мақсадларидан келиб чиқади, ўз манфаатларини ҳам унутмайди. Бу эҳтиёж, талаб, мақсадлар ва бирор фойда олишни кўзлаш ҳам маънавий хусусиятга эга бўлганидан, муайян кишиларнинг у ёки бу қадрият, унинг қадри ва аҳамияти ҳақидаги фикри (баҳоси) муайян даражада нисбийдир. Кимнингдир ёки ниманингдир қадрини баҳолашда иштирок этаётган турли мақсад ва эҳтиёжга эга бўлган кишилар сони ортгани сари, унинг ҳақиқий баҳосини аниқлаш қийинлашиб бораверади. Хуллас, қадр тилимизда хилма-хил маънони англатади ва маънавий қиёфамизни кўрсатадиган сермазмун тушунчалардан бири ҳисобланади.
Бир куни...
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ