Қабоҳат


Сақлаш
16:12 / 26.12.2023 0 584

Қабоҳат – маънавият талабларига зид, юксак маънавийлик тамойилларига мос келмайдиган қабиҳ иш, ярамас хатти-ҳаракат; қабиҳлик, разиллик, ифлосликни англатувчи тушунча. Қабоҳат, қабиҳ сўзи англатган маъно пасткаш, ярамас, фақат ўз манфаатини кўзлайдиган кишиларга нисбатан қўлланади. Қабиҳ кимсалар жамиятга, атрофдаги кишиларга ҳеч қачон яхшиликни раво кўрмайди. Кўпинча Қабоҳат бундай кишиларнинг шахсий хусусиятига айланади. Бу сўз барча халқларда салбий маънони англатади. Қабоҳат, ва «разолат» тушунчалари моҳиятан бир-бирига яқин маънони англатувчи сўзлар бўлиб, ҳар иккаласи ҳам кишидаги энг жирканч, ёмон иллатларни ифодалайди. Қабоҳат домига тушган одам ҳар қандай жирканч ишларга қўл уради, ҳеч кимни аяб ўтирмайди, бинобарин, унинг учун муқаддас нарсанинг ўзи бўлмайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16173
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6787
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6633
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5925
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5357
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5346
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4770
Ўзбекистон тарихи

//