Ўғирлик


Сақлаш
16:12 / 26.12.2023 0 605

Ўғирлик шахснинг маънавий бузилиши ҳодисаси, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш, ўзлаштириб олишни англатувчи тушунча. Ўғри – ўғирликни содир этган шахс бўлиб, юксак маънавият талаблари ва тамойилларини бузган киши сифатида қаттиқ қораланади. Ўғирлик инсоният тарихининг ҳамма даврларида ўта салбий хислат тарзида қаралади, жамият ва инсон ҳаётида ниҳоятда нохуш ҳолат ва оқибатларга сабаб бўлади. Кўп ҳолларда, моддий ва маънавий шаклларда намоён бўлади. Масалан, илм-фан, адабиёт ва санъатда учраб турадиган кўчирмачилик ўғирликнинг муайян тури ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексида ўғирлик ва унинг қандай содир этилгани (киссавурлик, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки такроран, ёки хавфли рецидивист томонидан, ё бўлмаса кўп миқдордаги мол-мулкнинг ўғирланиши, уюшган гуруҳ томонидан содир этилиши ва бошқа)га қараб жазо белгиланган (ЖК, 169-модда). Эс-ҳуши жойида бўлган 14 ёшга тўлган шахс ўғирлик шаклидаги ўзгалар мулкини талон-тарож қилишнинг субъекти бўлиши мумкин. Ўғирлик шахснинг маънавий бузилишини англатиши билан бирга, бошқа инсонларга нафақат моддий, балки маънавий зарар ҳам келтиришини ифодалайди. Кишилик даврларининг барча даврларида ўғирлик ҳам дунёвий, ҳам диний нуқтаи назардан қораланган. Тарихда кўпчилик давлатларда ўғирлик шафқатсизларча жазоланган. Исломда ўғирлик содир этган киши кўрилган зарарнинг миқдорига қараб ҳадд, таъзир, сазойи, қамоқ, бирор аъзосини кесиш каби жазоланишдан ташқари охиратда гуноҳкор сифатида азобланиши ҳам таъкидланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 94
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 113
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 282
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15706
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6534
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6481
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5789
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5252
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5141
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4546
Ўзбекистон тарихи

//