Ўтиш даври


Сақлаш
15:12 / 26.12.2023 0 306

Ўтиш даври инсоният, давлатлар, мамлакатлар, халқлар ва миллатларнинг ривожланиш тарихининг бир босқичдан иккинчи бир босқичга, муайян бир сифатий ҳолатдан янги бир сифатий ҳолатга ўтишини англатувчи тушунча. Ўтиш даври деганда, бирор-бир нарса ва ҳодисанинг, муайян тизим ёки тузумнинг бир сифатий ҳолат, белги, хусусият, характер, муносабатдан иккинчи бир сифатий ҳолат, хусусият, характер, муносабатга эга бўлиш жараёни, тараққиётнинг янги сифат босқичига кўтарилиши тушунилади. Бир тизимдан иккинчи тизимга ўтиш даври тарихан муайян вақт қисмида содир бўлиб, у асрлар мобайнида шаклланиб қолган ижтимоий (давлатлараро, гуруҳлараро, цивилизациялараро ва ҳоказо) муносабатларнинг вақти келиб эскириши туфайли янги муносабатлар тизимига асос солинишини англатади. Бу жараённи тадрижийлик, мавжуд моддий, маънавий, маданий ва интеллектуал ресурсларнинг мутлақ барҳам топиши эмас, балки уларнинг янги давр талаб ва эҳтиёжларига мос тарзда комплекс янгиланиши натижаси деб қабул қилиш мақсадга мувофиқ. Чунки, эскирган тизимларга нисбатан радикал муносабат билдириш, уни ва унинг моддий, илмий-техник ва маънавий асосларини буткул яксон қилиш амалиётининг ўта салбий оқибатлари ҳам маълум.

 

Тизимдан тизимга ўтиш иқтисодиёт, сиёсат, ижтимоий соҳаларни қамраб олувчи жараёнлиги билан бир пайтда яққол кўзга ташланувчи маънавият ҳодисаси ҳам ҳисобланади. Ҳатто бир маънавий маконда ҳам ўтиш ҳодисаси одатда, турли даврларда турлича кечади. Айни вақтда шу жабҳада қўлга киритилган янги марра умуман ижтимоий тараққиётнинг истиқболини таъминлаши мумкин. Тамомила бошқа дунёқарашлар ва қадриятлар янги тафаккур тизимига ўтиш, унинг иқтисодий, сиёсий ҳамда ижтимоий муносабатларга ижобий таъсирининг нуфузи, кучини белгилайди. Турли сабабларга кўра, XXI асрда куртак ёзаётган янги ижтимоий жараёнлар, ислоҳотчиликнинг келажаги айнан шу маънавий соҳада ўтиш даврининг маъно-мазмуни билан чамбарчас боғланган. Инсоният, халқлар, миллатлар, мамлакатлар ва давлатлар тарихи бу доимий равишда ривожланиб, янгиланиб турадиган объектив қонуний ўтиш давридан иборат бўлиб, маънавий тараққиёт ҳам шу тарзда амалга ошади. Инсоният учун умумий ва қонуний бўлган ижтимоий тараққиётнинг ўтиш даврлари турли мамлакатларда, халқларда турлича кечади. Кўплаб объектив ҳамда субъектив сабабларга кўра, турли цивилизациялар, минтақалар, мамлакатларда анъаналар, қадриятлар ва дунёқарашлар турличалиги боис тизимдан-тизимга ўтиш даври ҳар хил суръат, услуб ва шакл касб этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 7
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 29
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 163
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6378
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4941
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4585
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4012
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2987
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2906
Туғилган кун

//