«Ўзбекистон – ягона Ватан»


Сақлаш
16:12 / 25.12.2023 0 959

«Ўзбекистонягона Ватан»республикада яшовчи барча миллат, элат, дин вакилларининг Ўзбекистонни ўз Ватани сифатида тан олишини англатувчи ғоя. Ўзбекистон мустақиллигининг энг катта ютуқларидан бири юртимизда миллатлараро ва конфессиялараро тотувликнинг таъминланишидир. Унинг ҳуқуқий асослари Асосий қонунимизда мустаҳкамланган. Зеро, Конституцияда таъкидланганидек, мамлакатимизда истиқомат қилаётган 130дан ортиқ миллат ва элат вакиллари, ирқий, миллий мансублиги, диний эътиқодидан қатъи назар, тенг ҳуқуқлидир. Бугун «ягона Ватан» – «ягона хонадон» тушунчаси янгича мазмун касб этмоқда. Барча фуқароларнинг ягона оила, бутун мамлакат тақдири учун жавобгарлик ҳисси ошмоқда. Албатта, бу борада миллий равнақ, ҳар бир миллатнинг ўзига хослиги, тили ва маданиятини такомиллаштириш қонун билан кафолатлангани муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам умумий хонадон тинчлиги, осойишталиги учун масъуллик бурчи фуқароларнинг юксак даражадаги виждон ва имон ишига айланмоқда. Шахснинг, миллат, элат вакилининг жамият олдидаги бурчи, масъулияти ошмоқда. Ўзбекистонда яшовчи ҳар бир миллат вакили республикамизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг пировард натижасифаровонликдан, осойишталик, тинчлик ва барқарорликдан манфаатдордир. Ватан равнақи, Юрт тинчлиги, Халқ фаровонлигиҳамма учун муқаддасдир. Кўпмиллатли мамлакатимиз фуқаролари орасида ҳамжиҳатлик ва биродарлик туйғуларини кучайтириш «Ўзбекистонягона Ватан» ғоясининг амалга ошишини таъминлайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 94
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 113
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 282
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15706
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6534
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6480
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5789
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5251
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5141
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4546
Ўзбекистон тарихи

//