Ўзбек халқининг манфаатлари


Сақлаш
17:12 / 22.12.2023 0 488

Ўзбек халқининг манфаатлари – ўзбек халқи ҳаётини белгилайдиган, унинг фаолиятини маълум мақсадларга йўналтирадиган ижтимоий муносабатлар, миллий эҳтиёжлар, халқнинг тафаккур даражаси, маънавий салоҳияти, руҳияти, анъана ва қадриятлари тизимидир. Миллий манфаатлар эҳтиёжларни қондирувчи шароит ва қадриятлар билан бирга, уларни яратиш, таъминлашни белгиловчи ижтимоий тизимга, муносабатлар ва тамойилларга асосланган бўлади. Улар ўзбек миллати ва халқига мансуб алоҳида кишилар ёки бирор-бир давлат фуқароси бўлган одамларнинг шахсий манфаатлари билан узвий боғлиқ бўлиб, бу манфаатларнинг уйғунлашувини ифодалайди. Шу маънода, у умумий манфаатлар мажмуидир. Ўзбек халқининг манфаатлари қуйидагилардан иборат: мамлакат мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги, сарҳадларнинг дахлсизлиги; юрт тинчлиги, давлатнинг ҳарбий, иқтисодий, ғоявий, экологик, информацион таҳдидлардан муҳофаза этилиши; Ватан равнақи, мамлакатда фуқаролараро ва миллатлараро тотувлик, ижтимоий барқарорлик муҳитини яратиш; ҳар бир оила ва бутун халқ фаровонлиги; жамиятда адолат устуворлиги, демократия, ўз-ўзини бошқариш тамойилларининг қарор топиши ва ҳоказо. Мамлакат аҳолисининг ижтимоий аҳволини инъикос этар экан, Ўзбек халқининг манфаатлари миллий тараққиёт кучларини ҳаракатга ундовчи муҳим омил вазифасини бажаради. Умумий манфаатларнинг намоён бўлишида унинг умуминсоний манфаатлар билан уйғунлигига эришишга ёрдам берувчи ижтимоий механизмда умумбашарий қадриятлар муҳим ўрин эгаллайди. Ўзбек халқининг манфаатлари миллий эҳтиёжларни қондиришдан манфаатдорлик орқали бутун дунёда инсон тараққиёти йўлидаги эзгу ва муштарак мақсадлар орасидаги бевосита алоқани мустаҳкамлашга ёрдам беришга қаратилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 105
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 276
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 12375
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6014
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5592
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5352
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4805
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4312
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3758
Ўқиш пули

//