Ўзбек табиати


Сақлаш
16:12 / 21.12.2023 0 390

Ўзбек табиати (Характери) – ўзбек миллати вакилларига хос бўлган кўплаб маънавий-ахлоқий сифатларни ўзида мужассам этувчи тушунча. Ҳар бир халқнинг миллий тафаккурида шу халққа хос ва мос бўлган, ижтимоий-тарихий шароитлар таъсири натижасида шаклланган жиҳатлар мавжудки, у шу халқнинг руҳияти, менталитети, характерини ифодалайди, ижтимоий-маданий тараққиёти ривожини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Иймон ва эътиқодлилик, андишалилик, оилага муҳаббат, болажонлик, ҳалоллик, бировнинг ҳақига хиёнат қилмаслик, фарзандларнинг ота-оналари, ака-ука, опа-сингил, қариндош-уруғларига меҳрибонлиги, диний қадриятларни ҳурмат қилиш, саводхонлик, саховатлилик, хушфеъллик, ширинсўзлик, мардлик, одиллик, ҳаёлилик, меҳнатсеварлик каби хислатлар шулар жумласидандир. Ўзбек табиатининг яна бир муҳим жиҳати – ота-она, қариндош-уруғларнинг ҳурматини жойига қўйиш, оила муқаддаслиги туйғуларининг баркамол бўлишига эришиш, ўзаро муносабатларда ёнма-ён яшаётган ўзга миллат ва элат вакилларининг манфаатларини ҳисобга олишдир. Ўзбек табиатига хос бўлган меҳр-оқибат, мурувват, андиша, ор-номус, шарму ҳаё, ибо-иффат каби бетакрор фазилатлар, бағрикенглик, меҳмондўстлик, оқкўнгиллик хусусиятлари ҳам халқимиз феъл-атворини ифода этувчи ажойиб хислатлардир. Ўзбек миллати вакилларига хос хусусиятлар миллатнинг кундалик турмуш тарзида намоён бўлиб, унинг ўзига хослигини таъминлайди.

 

Характернинг ўзига хослиги шу билан изоҳланадики, миллат маълум ҳудудда, ташқи ва ички омиллар, муайян шарт-шароитлар таъсирида шаклланади ва бу ҳол миллатнинг хулқ-атворида ўз ифодасини топади. Муайян шарт-шароит бир халқдан мулоҳазали, андишали бўлишни талаб этса, бошқа бир халқнинг шаклланиб, ривожланиш шароити ундан жаҳлдорликка мойилликни талаб этади, акс ҳолда у ўз этник қиёфасини йўқотади. Турфа характерли кишиларни ҳар бир миллат орасида учратиш мумкин, лекин яхлит миллий характер мавжудлигини ҳам инкор этиб бўлмайди. Миллатлар доирасида кечаётган табиий жараёнлар, яъни уларнинг феъл-атворидаги ўзига хос жиҳатлар, миллий характердаги мураккаб воқеа-ҳодисалар ўрганилмас, улар билан тенг ҳуқуқли, ўзаро фойдали муносабат ўрнатилмас экан, миллатлар аро муносабатлар ривожини таъминлаш амримаҳол. Собиқ мустабид тузум шароитида миллий хулқ-атвор деярли инкор қилинди, ягона социалистик ахлоқ кодекси ишлаб чиқилиб, уни миллатлар кундалик ҳаёти ва турмуш тарзига, уларнинг ўзига хос жиҳатларига эътибор бермасдан жорий этишга ҳаракат қилинди. Бундай сиёсат табиий равишда миллатлар орасидаги тафовут ва кескинликни кучайтирди.

 

Ўзбек характеридаги андишалилик ва унинг замирида пайдо бўлган «етти ўлчаб бир кес» каби ибратли ўгитлар миллатимизга хос хусусиятдир. Герман Вамберининг 1885 йилда Лейпцигда нашр этилган «Туркий халқлар» асарида қайд этилишича, «Ўзбеклар ўзларининг диндош биродарларидек мутаассиб эмас, уларнинг ўртасида муғомбирлик, мунофиқлик камдан-кам учрайди». Ана шу хусусиятлар миллатнинг тинчликсеварлиги, ҳар қандай вазиятда ҳам андишали бўлишини билдириб, бошқаларни ҳам шунга ундайди. Миллатимизнинг ўзига хос характери этник тараққиёт, шунингдек, миллий давлатчилик ривожини таъминлашда асосий омилдир. Шу маънода, у ўзбек халқининг миллий бирлигидир. Ўзбекистоннинг бугунги ва истиқболдаги тараққиёти миллий характернинг ўзига хослиги, унинг ривожи ва такомили билан белгиланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 8
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 34
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 121
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 156
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 237
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6072
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4915
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4554
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3981
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3411
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2978
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2894
Туғилган кун

//