Янги Ўзбекистон


Сақлаш
00:12 / 21.12.2023 0 327

Янги Ўзбекистон – Президент Шавкат Мирзиёев томонидан асослаб берилган ва жаҳон илмфанида Давлатимиз раҳбари муаллифи сифатида эътироф этилаётган атама, жамиятимизнинг замонавий қиёфасини шакллантириш, янги Ўзбекистонни барпо этиш, учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш борасидаги ислоҳотларнинг таянч ғоясини ифодалайдиган тушунча. Айни пайтда, ана шу ғоя асосида «Янги Ўзбекистон – учинчи Ренессанс сари» шиори шаклланаётгани ҳам бежиз эмас. Янги Ўзбекистон аввало, халқимиз миллий тараққиётининг янги даврига қадам қўйгани, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаётгани ва олдимизда кўплаб янги имкониятлар пайдо бўлганини англатадиган тушунча ҳамдир. Янги Ўзбекистон бу: мамлакатимиз мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, эркинлик ва озодликнинг янги даври, бунёдкорлик ва фаровонликнинг янги, юксак босқичи; «Халқ манфаати ҳамма нарсадан улуғ» деган эзгу ғоя амалий ишлар билан ўз тасдиғини топаётган давр. Янги-янги уй-жойлар, замонавий корхоналар, таълим, тиббиёт, маданият ва спорт масканлари, обод қишлоқ ва шаҳарлар юртимиз чиройига чирой қўшаётган давр; катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, мададга муҳтож инсонлар ва оилаларга чинакам кўмак ва ёрдам бериш, меҳр-оқибат кўрсатиш ҳаётимиз қоидасига айланиб бораётган давр; жаҳон ҳамжамияти билан, энг аввало, яқин қўшниларимиз билан дўстлик ва ҳамкорлик эшиклари кенг очилаётган, мамлакатимизнинг жозибадор қиёфаси яратилаётган замон; ўзгариб, куч-кудратга тўлиб бораётган, дунё аҳли эътироф этаётган янгиланган жамият, янги жозибадор чирой очаётган мамлакатдир.

 

Янги Ўзбекистон тушунчаси юртимизда бошланган кенг қамровли ислоҳотлар, келажак сари ташлаётган дадил қадамларимизнинг бардавом бўлишини таъминлаш энг асосий вазифа бўлиши зарурлигидан далолат беради. Бу жараёнда тинчлик ва осойишталикни асраш, жаҳон ҳамжамияти, аввало, қўшни давлатлар билан дўстлик ва ҳамкорликни кучайтириш, мустақил Ўзбекистоннинг, жаҳон ҳамжамиятида ўзига хос ва муносиб ўрни бор давлат сифатида, авлод-аждодларимиз меросини чуқур ўрганиш билан бирга, ушбу анъаналарни янада юксакроққа кўтариш зарурати Янги Ўзбекистон тушунчасининг мазмун-моҳиятини ва мақсад-муддаоларини ифодалайдиган чуқур тарихий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжга, маънавий-маърифий фаолиятлар мезонига айланди. Бу борада ҳам инсоният тўплаган тажриба, айниқса сўнгги аср ўрталаридаги таназзул ҳолатидан қутилиб, бугунги кунда энг ривожланган мамлакатлар қаторидан ўрин олган баъзи давлатларнинг ютуқларига доир ҳаётий мисолларни ўрганиш кўплаб масалаларга жавоб излашда қўл келиши мумкин. Аслида, XX аср сўнгига келиб ривожланган давлатлар даражасига етган мамлакатлар ана шундай сермашаққат ислоҳотлар ва ўзгаришлар йўлидан бордилар. Япония, Корея, Хитой, Сингапур каби давлатлар янги «дунё мўъжизалари»ни яратдилар. Бугун, бизнинг мамлакатимизда ҳам ўз умрини яшаб бўлган эски парадигмалар чекиниб, янги давр бошланди, янги воқелик бўй кўрсатмоқда. Улкан имкониятлар, кенг кўламли ислоҳотлар даври келди. Бу жиҳатдан Янги Ўзбекистон стратегияси мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни яратиш, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишнинг энг муҳим омиллари, асосий тамойиллари ва устувор йўналишларини ифодалайдиган ҳаёт ва фаолият дастуридир. Шу маънода, Янги Ўзбекистон тасодифий ҳодиса, жўнгина дунёга келадиган ва ўткинчи бир ижтимоий воқелик эмас, албатта. Бу жиҳатдан, мазкур замонавий феноменнинг мазмун-моҳияти ва ўзига хос хусусиятларини аниқ-тиниқ тасаввур этишимиз зарур.

 

Шу муносабат билан, инсоният тарихи ва халқлар тараққиётининг бир қонунини ҳам эсдан чиқармаслигимиз лозим. Бундай мураккаб жараёнларда инкор, янгиланиш ва ворислик тамойиллари ўз таъсирини кўрсатади. Давр ўтади, одамлар қолади. Уларнинг орасида янгиликка интилувчилар, ислоҳотларга дахлдорлигини чуқур ҳис этувчи ва янгиланишларнинг омилкор иштирокчисига айланувчилар кўпчиликни ташкил қилади. Лекин эскилик қон қонига сингган, бутун вужуди билан янгиликни истамайдиган консерваторлар ҳам, яшаш осон жойлардан туриб турли ғояларни тарқатадиганлар ҳам сақланиб қоладилар. Афсуски, бугунги давр ҳам бундан мустасно эмас. Бундайлар ислоҳотлар ва янгиланишларни ичдан бузиш, обрўсизлантиришга уринадилар. Бу йўлда мўмай пул илинжидаги айрим «қаламкашлар», узоқ-яқиндаги аламзада «назариётчи» ва «амалиётчилар», баъзи ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларга ёпишиб олган ғўр ва тажриба сиз «ОАВ юлдузлари»ни қўлга оладилар. Арзимаган нарсалардан, яъни «пашшадан фил», кичик бир ҳодиса ёки жузъий камчиликлардан фожиа ясашга, ислоҳотлар жараёнини қоралашга, уни ортга қайтаришга ҳаракат қиладилар. Лекин, Янги Ўзбекистон улар ўйлаган йўлдан бормайди, ислоҳотлар жараёни ортга қайтмайди. Тобора янгиланаётган мамлакатимизда амалга оширила ётган ислоҳотлар очиқлик ва ошкоралик, шаффофлик замони, кенг ва чуқур янгиланиш даврининг юксак тимсоли сифатида амалга оширилиши шубҳасиз. Бу эса, ўз навбатида «Янги Ўзбекистон» тушунчасининг феноменал жиҳатлари ва ўзига хос хусусиятларининг замон синовларидан ўтиши ва давр талабларига жавоб беришидек мураккаб жараённинг ҳосиласи сифатидаги истиқболи ва имкониятларини белгилайди. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 7
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 29
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 163
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6378
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4941
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4585
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4012
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2987
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2906
Туғилган кун

//