Юрт тинчлиги


Сақлаш
01:12 / 20.12.2023 0 473

Юрт тинчлиги – мамлакат барқарор тараққиётининг асосий шарти. Тинчлик – инсоннинг ҳаётий эҳтиёжи, эмин-эркин яшаши ва камол топишининг энг зарур омилидир. Ҳар бир инсон учун юрт тинчлиги бебаҳо неъмат, улуғ саодатдир. Башарият ўз тараққиётининг барча босқичларида, аввало, тинчлик-тотувликка интилиб келган. Тинчликни сақлаш ва мустаҳкамлаш масаласи умумбашарий муаммодир. Инсоният тараққиётининг барча босқичларида жамиятнинг асосий масалалари, биринчи навбатда, тинчлик-тотувлик ҳолатидагина самарали ҳал этилган. Шу боисдан ҳам юрт тинчлиги – барқарор тараққиёт гаровидир. Тинчликни сақлаш муаммосини кишиларнинг шунчаки хоҳиш-истаги, орзу-умидлари билан ҳал қилиб бўлмайди. Инсоният учун муқаддас бу қадриятга доимо изчил ва қатъий ҳаракатлар туфайлигина эришилган. Ўзбек халқи тинчликни юксак қадрлайди ҳамда уни ўз орзу-умидлари, олий мақсадлари рўёбга чиқишининг кафолати, деб билади. Шу боисдан ҳам бобо-момолар дуога қўл очганида, даставвал, Яратгандан тинчлик-омонлик тилайди. Халқимиз орасида ҳам «тинчлик бўлса, ҳар қандай мақсадга эришиш мумкин», деган тушунча кенг тарқалган. Лекин тарих сабоқлари шундан далолат бермоқдаки, орзу-ниятнинг ўзи билангина узоққа бориш қийин. Юрт тинчлиги дунё ва минтақалар тинчлиги билан чамбарчас боғлиқ. Давлатлар ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамкорлик муносабатлари тобора чуқурлашиб бориши ҳозирги шароитда тинчликнинг ниҳоятда муҳим омили сифатида катта аҳамият ва чуқур маъно касб этмоқда.

 

Халқаро майдонда рўй бераётган туб сиёсий ўзгаришлар ҳам тинчлик учун курашнинг аҳамиятини янада ошириб юборди. Кўпгина мамлакатлар халқларининг миллий истиқлол, демократик эркинликларни асраб-авайлаб, келажак авлодларга етказиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ўз юрти ва минтақаларидаги тинчлик ва барқарорликка боғлиқ экани равшан. «Қўшнинг тинч сен тинч» мақолининг туб маъносини дунё ҳам, биз ҳам янада теранроқ англамоқдамиз. Кўҳна тарихга назар ташласак, айнан юрт тинч, эл омонликда яшаган даврлардагина халқимиз моддий ва маънавий ютуқларга эришганига гувоҳ бўламиз. Хусусан, Соҳибқирон Амир Темурнинг набираси Мирзо Улуғбек Мовароуннаҳрга ҳукмронлик қилган 40 йил мобайнида мамлакатда тинчлик-барқарорлик устувор бўлгани сабабли илм-фан, маданият тараққий этган, бунёдкорлик ишлари ривожланган, кўҳна заминимиз гуллаб-яшнаган. Ўзбек халқи тинчликни ўз орзу-интилишлари, мақсад-муддаолари рўёбга чиқишининг шарти деб билади. Шунинг учун ҳам доимо Яратгандан тинчлик ва омонлик тилайди. Шарқ мамлакатларининг қаерига борманг, одамлар бир-бири билан учрашганда, авваламбор, «Ассалому алайкум» дейишади. Ушбу калом арабчадан олинган бўлиб, «Сизга тинчлик ёр бўлсин» деган маънони англатади. «Салом», яъни «тинчлик» сўзи Қуръони Каримда 40 марта учрайди. Бу муқаддас китобнинг оятларидан бирида шундай дейилади: «Меҳрибон Парвардигор томонидан одамларга олқиш маъносида «тинчлик» сўзи айтилур». Бироқ, инсоният тарихида, кейинги беш минг йилда тахминан 15 мингдан ортиқроқ катта-кичик урушлар бўлган экан. Ҳолбуки, башарият фақат тинчлик ва осойишталик барқарор бўлган тақдирдагина ўз олий мақсадларига эришади, моддий ва маънавий жиҳатдан юксалади. Юрт тинчлиги энг азиз неъмат эканига бутун жаҳон амин бўлмоқда. Дунёнинг кўп мамлакатларида рўй бераётган террорчилик ҳаракати бу борада ҳали кўплаб муаммолар борлигини кўрсатмоқда. Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки кунларданоқ юрт тинчлигини сақлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.

 

Ўзбекистон дунёда биринчи бўлиб Марказий Осиёни ядро қуролидан холи майдонга айлантириш, халқаро террорчиликка қарши кураш марказини тузиш ва бошқа тинчликсевар таклифлар билан чиқди. Чунки ислоҳотларнинг натижалари айнан шу ғояни амалга оширишга бевосита боғлиқ эди. Шунинг учун ҳам миллий истиқлол мафкурасида юрт тинчлигини таъминлайдиган шарт-шароитларни яратиш масаласига алоҳида эътибор берилган. Юрт тинчлиги – Ватан озодлиги ва мустақиллиги билан чамбарчас боғлиқ. Бировга қарам бўлган халқ ҳеч қачон эркин ва фаровон яшай олмайди. Шунинг учун ҳам мустақиллик ва тинчликни асрашимиз, мамлакатимизни тажовузкор кучлардан ҳимоя қилишга доимо тайёр туришимиз лозим. Юксак маънавият, маданият, миллатнинг ғоявий ва мафкуравий етуклиги юрт тинчлигини сақлашнинг муҳим шартидир. Халқимиз учун азал-азалдан муқаддас бўлган бу ғоя жамиятдаги турлича фикр ва қарашга эга бўлган барча куч ва ҳаракатларни бирлаштиришга, шу орқали миллий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ўзбекистондаги ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик юрт тинчлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу эса мамлакатимизда ички барқарорликни таъминлаш, хорижий давлатлар биан тенг ҳуқуқли ҳамкорликни ривожлантириш, жамият ҳаётининг барча соҳаларини эркинлаштириш ва демократиялаштириш, сиёсий партиялар фаоллигини ошириш, белгиланган режа ва мақсадларга эришиш, бир сўз билан айтганда, бунёдкорлик фаолиятига хизмат қилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 7
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 29
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 163
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6378
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4941
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4585
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4012
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2987
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2906
Туғилган кун

//