Юзсизлик


Сақлаш
01:12 / 20.12.2023 0 682

Юзсизлик – инсоний одоб қоидаларига амал қилмаслик, ўзидаги салбий хусусият ва камчиликлардан уялмаслик, уларни ошкора намойиш қилган ҳолда амалга оширилган хатти-ҳаракатни ифодаловчи тушунча. «Юзсизлик» салбий маънодаги ибора бўлиб, «ҳаёли», «иболи» каби сўзларга қарши қўйилади. Ўзида ҳаё туйғуси бўлмаган одам ўзгадан ҳаёли бўлишни талаб қила олмайди ва бундай талаб туйғуси унда бўлмайди ҳам. Оила одобига кўра, юзсизлик тушунчасига тескари бўлган хислатга эга катта ёшлилар болаларга, балоғатга етган фарзандлар, келинлар катталарга очиқ-сочиқ ҳолда кўринмайди, бачкана қилиқ қилмайди, бепарда сўзларни айтмайди, улар учун сизсираш ҳурмат белгиси ҳисобланади. Бундай одамлар кўчага уй кийимида чиқмайди, сўраб келган кишини кўча эшик олдида маҳтал қилиб қўймайди, дарҳол уйга таклиф қилади. Меҳмон кутилганда болаларга покиза кийимлар кийдирилади, ҳовли-кўчалар озода сақланади, хунук кўринган нарсалар кўздан четга олиб қўйилади. Бундай хислатлардан маҳрум бўлиш юзсизликка олиб келиши табиий. Юзсизлик сўзи «сурбетлик», «безбетлик» тушунчаларига маънодош ҳисобланади. «Юзсиз», «сурбет», «безбет» тушунчасиси аҳлоқсиз, ёмон хулқли, тартибсиз, андишасиз ва бетгачопар кишиларга нисбатан қўлланади. «Юзсиз» сўзи «юзи қора» иборасига ҳам маънодош ҳисобланади. Юзсизлар, яъни юзи қоралар ножўя хатти-ҳаракатлари билан иззат-обрўсини йўқотган, эл-юрт дашномига учраган кишилардир

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 103
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 115
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 285
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15724
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6539
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6528
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5795
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5256
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5163
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4566
Ўзбекистон тарихи

//