Бахт синиқлари


Сақлаш
22:12 / 19.12.2023 0 880

Касалхона деразасидан кўчага термулиб турган бемор аёл пастда қўлтиқлашиб кетаётган эру-хотинга қараб хўрсинди. Одамлар қандай бахтиёр-а! Шундай иссиқ, диққинафас хонада зерикиб ўтиришга маҳкумман. Улар эса...

 

Эр-хотиннинг ҳам кўнглидан шу гаплар ўтаётганди. Айниқса, аёли касалхонага туташ майдончада боласини ўйнатаётган келинчакка ҳавас билан тикилди: “Эҳ, қанийди, бизнинг ҳам болаларимиз бўлса, уларни эркалаб ўйнатсак...”

 

Иттифоқо, келинчак ҳам шу дақиқаларда бахти тўкис эмаслигини хаёлидан ўтказаётган эди. У болалигидан шифокор бўлишга, оппоқ ҳарир либос кийиб, одамларга шифо улашишга ҳавасманд эди. Аммо тақдир унга буни раво кўрмади. Ёш турмушга бериб юборишди.

 

Шу пайт келинчакнинг ёнидан бир шифокор аёл ҳорғин қиёфада шошиб ўтди. Келинчак эса унинг оппоқ халатига ҳавас билан тикилиб қолди.

 

Шифокор палатага кириб, беморга укол қилди. У ҳаддан ортиқ чарчаганди. Уй ва ишхона ўртасида жони ҳалак. Ароқхўр эри ҳар куни ичиб келиб, жанжал кўтаради. Ишда эса ҳар хил иғво гаплар чайналади.

 

“Эҳ, мана шу беморчалик ҳам бахтли эмасман-а, – деб ўйлади у ҳам. – Булар ҳар куни тўйиб-тўйиб ухлайди, ҳаловати бор...”

 

Иномжон ШАВКАТ

Oyina.uz'ни Телеграмни кузатинг!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 129
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 137
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15962
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6676
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6588
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5876
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5316
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5254
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4671
Ўзбекистон тарихи

//