Эҳтирос


Сақлаш
17:12 / 19.12.2023 0 570

Эҳтирос – маънавий ҳодиса, руҳий жараён бўлиб, кучли ва нисбатан қисқа муддатли эмоционал ҳолат; инсон учун ҳаётий муҳим вазиятларнинг тез ўзгариши билан боғлиқ, ички туғён ва кескин ифодаланган ҳолат тарзида кечади. Эҳтирос содир бўлган воқеага жавоб кўринишида пайдо бўлади. Эҳтироснинг асосида ички руҳий ҳолатнинг ҳис қилиниши ётади. Инсоннинг майллари, интилишлари, истаклари ёки ўз олдига қўйган талаблари билан алоқадорликда юзага келиши мумкин бўлган эҳтирос қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга бўлади:

1. Эҳтиросли кечинмаларнинг отилиб юзага чиқиши. Эҳтирос вақтида одам атрофдагиларни сезмаслиги, содир бўлаётган воқеаларда ўзининг шахсий ҳаракатларига ҳисоб бермаслиги ҳам мумкин.

2. Эҳтиросли кечинмаларнинг қисқа муддатлиги. Эҳтирос тез кечадиган жараён бўлгани учун узоқ вақт давом этмайди ва тезда сўнади.

3. Эҳтиросли кечинмаларнинг маълум даражада назорат қилинмаслиги. Эҳтирос кучига кўра бундай назоратсизлик катта ва кичик бўлиши мумкин. Одам эҳтирос ҳолатида ўз хатти-ҳаракатларини онгли назорат қила олмайди, бошқара олмайди, баъзида нима қилаётганини тушунмайди, ўзини қўлга ола билмайди. Эҳтиросли кечинмалар томонидан бошқарилаётган одам бу кечинмаларнинг характери ва аҳамиятини заиф англайди.

4. Эҳтиросли кечинмаларнинг кескин ифодаланиши. Кучли эҳтирос инсонни бутунлай қамраб олади ва унинг ҳаётий муҳим чегараларигача етиб боради. Айниқса, эҳтирос ҳолатида онг фаолиятида кескин ўзгаришлар кузатилади: ақлнинг таъсири тораяди ва кечинмалар билан узвий боғлиқ бўлган тасаввур ва белгиларнинг миқдори кескин камаяди. Эҳтиросли киши бошқалардан эҳтиросли кечинмалари ва туйғуларининг кучлилиги билан ажралиб туради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 122
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 118
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 208
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 14331
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6225
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5982
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5548
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4993
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4637
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 3883
Ўзбекистон тарихи

//