Бир куни...
Эҳтиёж – инсон талаблари асосида пайдо бўладиган табиий хусусият; унинг жонли мавжудот сифатида онгли ҳаёт кечиришининг муайян шарт-шароитларга тобелигини ифода этувчи тушунча. Инсоннинг фаоллиги бошқа мавжудотлардан ҳам моҳиятан, ҳам шаклан фарқланиб, юзага келган эҳтиёжларнинг турли вазиятларда қондирилишида ўз ифодасини топади. Мавжудотлар (ҳайвонлар) эҳтиёжлари мақсадга мувофиқ равишда кечгани, уларни қуршаб олган яшаш муҳитига осонлик билан мослашувини таъминлайди. Лекин инсонларнинг фаоллиги манбаи ҳисобланган эҳтиёжлар биологик шартланганидан ташқари, моддий ва маънавий маъно-моҳият касб этади. Одамнинг эҳтиёжи унга таълим ва тарбия бериш жараёнида шаклланади, яъни инсоният томонидан яратилган ижтимоий тарбия, кўникма, малака, одат, маънавият, қадриятлар билан яқиндан танишиш, уларни ўзлаштириш орқали амалга оширилади. Инсон бошқа мавжудотлардан фарқли ўлароқ, ижтимоий-тарихий тараққиёт даврининг хусусий эҳтиёжларига хизмат қилувчи муайян буюмни заруратга биноан қайта ўзгартиришга, такомиллаштиришга қодир онгли мавжудотдир. Шу сабаб одамнинг ўз эҳтиёжларини қондириш жараёни ижтимоий-тарихий тараққиёт даражаси билан ўлчанадиган фаолият шакли ва турини эгаллашнинг фаол, муайян мақсадга йўналтирилгани, маълум режага асосланган ижодий кўриниш сифатида алоҳида аҳамият касб этади.
Инсон бир даврнинг ўзида ҳам индивидуаллик, ҳам ижтимоийликни акс эттиргани сабабли унинг эҳтиёжлари шахсий ва ижтимоий хусусиятга эгадир. Одатда, келиб чиқиш хусусиятларига кўра, эҳтиёжлар табиий ва маданий турга ажратилади. Табиий эҳтиёжлар таркибига овқатланиш, ташналикни қондириш, жинсий мойиллик, ухлаш, иссиқ ва совуқдан асраш, мусаффо ҳавога интилиш, тана аъзоларига дам бериш кабилар киради. Маданий эҳтиёжлар объектига табиий эҳтиёжларни қондирувчи уй-рўзғор буюмлари, меҳнат фаолияти орқали бошқа кишилар билан боғланиш воситалари, маданий алоқалар ўрнатиш усуллари, шахслараро муомалага киришиш услублари, ижтимоий турмуш заруратига айланган нарсалар, ўқиш ва тажриба орттириш йўллари киради. Психология фанида эҳтиёжлар ўз предметининг хусусиятига кўра, моддий ва маънавий турларга ажратилади, уларни келтириб чиқарувчи механизмлар манбаи турлича экани эътироф этилади.
Бир куни...
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ