Эрксизлик


Сақлаш
16:12 / 15.12.2023 0 615

Эрксизлик – эркнинг зидди; қуллик, мутелик, тобелик, мустамлакалик, ихтиёрсизлик, бандилик, ўз майлларини ўзи тасарруф эта олмасликни англатувчи тушунча. Эрксизлик қамаш, тутиш, боғлаш, занжирбанд этиш, зиндонга солиш, мустамлака қилиш кабилар орқали амалга оширилади. Эрксизлик инсонни таҳқирлаш ва жазолашнинг энг ёмон усулидир. Эрксизлик фақат хусусий ҳодиса бўлиб қолмай, у муайян давлат томонидан бошқа мамлакатни босиб олиниши оқибатида юзага келган мустамлакалик деб ҳам ҳисобланади. Чунки, бунда тобе мамлакатда муайян ҳуқуқий чекловлар жорий қилиниб, шахс, жамоа, давлатга тегишли масалаларни мустақил ҳал қилиш имконияти чекланади. Ўзбекистон халқи мустақилликка эришиб, ўз эркини, ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини қўлга киритди. У инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлайдиган Конституциясига эга. Унга кўра, инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликлари олий қадриятдир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6790
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//