Тарих – келишиб олинган ёлғон чўпчаклар уюми. Наполеон Бонапартдан қиличдай кескир иқтибослар


Сақлаш
21:12 / 14.12.2023 0 745

Ҳеч қачон хато қилаётган пайтида душманингга халақит берма.

***

Ўлим ҳеч нарса эмас, бироқ мағлуб ва шармисор бўлиб яшаш – бу ​​ҳар куни ўлиш деган гап.

***

Тарих – келишиб олинган ёлғон чўпчаклар уюми.

***

Эътиқод ​​– камбағаллар бойларни ўлдириб юборишидан тўхтатиб турган нарса.

***

«Имконсиз» ​​– бу фақатгина аҳмоқларнинг луғатида учрайдиган сўз.

***

Бирор иш яхши бажарилишини истасанг, унда ўша ишни ўзинг бажар.

***

Жасорат ҳам севгига ўхшайди – омон қолиши учун унга умид зарур.

***

Сиёсатда аҳмоқлик нуқсон саналмайди.

***

Аскар бир тутам рангли лента учун жонини бериб жанг қилади.

***

Жанг майдони бетизгин хаос саҳнасидир. Бу майдонда ҳам ўзининг, ҳам душманнинг тартибсизлигини назорат қила олган томон зафар қучади.

***

Бу дунёда омадим чопсин десанг, ҳамма нарсани ваъда қилгину, ҳеч бирини бажарма.

***

Ғалаба энг матонатлиларгагина насиб этади.

***

Тана учун хотиржам ақлдан бошқа яхши малҳам йўқ.

***

Битта душман билан ҳадеб уришавермаслик керак, йўқса унга барча жанг сирларингни очиб қўясан.

***

Қудрат – менинг ўйнашим. Уни йўриғимга солиш учун кўп тер тўкдим, токи бошқа ҳеч ким уни мендан олиб қўёлмасин.

***

Дунёда иккитагина куч бор: қилич ва руҳият. Алалоқибат руҳият қилични мағлуб этади.

***

Ночор бўлиб қолаверишнинг энг ишончли усули – виждонли одам бўлиш.

***

Аёллар ​​— бола туғиб берадиган машина холос.

***

Мен ортиқ бировга бўйин эголмайман. Аллақачон бўйсундириш таъмини тотдим, энди уни тарк этиш қийин.

***

Имконият бўлмаса, қобилият бир пул.

***

Тасодиф деган нарса йўқ, бу шунчаки тақдирни янглиш номлаш холос.

***

Эркак зотини фақат иккита куч ҳаракатлантира олади: қўрқув ва қизиқиш.

***

Дунёни тасаввур бошқаради.

***

Мен баъзида тулки, баъзида шерга айланаман. Ҳокимият сири қачон ё униси, ё буниси бўлишни билишдан иборат.

***

Жангларда аскарлар ғалаба қозонади. Генераллар эса бунинг учун мукофот олади.

***

Тўрттагина мухолиф газета пешонангга тиралган минглаб милтиқлардан кўра ваҳималироқ.

***

Ҳашамат ва бачканаликнинг ўртаси бир қадам.

***

Нариги дунёда биз қўмондонлардан ҳам кўра шифокорлар кўпроқ кишилар ҳаёти учун жавобгар бўлади.

***

Одамзот ўз ҳуқуқларидан кўра қизиқишлари учун қаттиқроқ курашади.

***

Зулмни ёмон кўрадиганлар орасида зулм қилишни истовчилар талайгина топилади.

***

Тахт ​​– бахмал билан қопланган оддий бир курси холос.

***

Сўзингда туришнинг энг яхши йўли сўз бермасликдир.

***

Бирорта эътиқодни танлашимга тўғри келганида, борлиққа ҳаёт ато этувчи ўлароқ қуёш менинг худойим бўларди.

 

Инглиз тилидан Шоҳрух УСМОНОВ таржимаси

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 77
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?

Қатра

12:05 / 19.05.2025 0 85
Ҳаммани йиғлатган васиятнома

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 141
Марҳамат ая соғинчи

Биласизми?

10:04 / 08.04.2025 0 170
Нархнинг навоси



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10183
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5509
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5064
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4846
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4490
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3624
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3507
Радикализм

//